January 5, 2021

“IFODA” ИСПАНИЯНИНГ МАШҲУР “SEMILLAS FITO” УРУҒЧИЛИК КОМПАНИЯСИ БИЛАН КЕЛИШУВ ШАРТНОМАСИНИ ИМЗОЛАДИ

Хабарингиз бўлса, “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ дунёга машҳур Испаниянинг “Semillas Fito” уруғчилик компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган эди. Энди эса, мазкур ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келишув шартларини имзолаш мақсадида Ифода компаниясининг Бош офесида учрашув ташкил этилди. Унда Ифода компанияси Бош директори Қодирбек Мирзамаҳмудов ва “Semillas Fito”нинг Россия, Украина ва Ўрта Осиё бўйича вакили Муҳаррем Ўзкаяҳан иштирок этишди.

Тадбир давомда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик эвазига Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, хусусан, уруғчилик, сабзавотчилик соҳалари ривожига ҳисса қўшиш, сифатли мева ва полиз экинларини етиштириш масалалари ҳақида айтиб ўтилди.

– “Semillas Fito” билан ҳамкорлигимиз фермерларимиз, деҳқончилик хўжаликлари учун жуда катта фойда деб ўйлайман, – дейди “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ Бош директори Қодирбек Мирзамаҳмудов. – Ҳамкорликдан кўзлаган асосий мақсадимиз, мамлакатимизга Европадаги сифатли уруғларни фермерларимизга танитиш ва таъминлаш, қолаверса, тўғри етиштиришни ўргатиш, экиндан кўпроқ ҳосил олишларига кўмаклашишдан иборат. Бу бўйича, албатта, маҳаллий деҳқон ва фермерларимизнинг билимларини ошириб боришимиз керак.

Учрашув сўнггида ҳар икки томон ўзаро келишув шартномаларини имзолашди