November 6

Zakovat savollari

1-Савол: 2022 йил январ ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган талотўплар натижасида жуда кўп жойларга шикаст этади. Талончилар томонидан дўконлар, супермаркетлар, банклар, терминаллар ва бошқа жойлар аёвсиз таланган эди. Жуда қизиғи ушбу муассасаларга умуман зарар етмаган ҳамда бу ерларга талончилик ҳам бўлмагани эди. Бундай муассасаларнинг энг йириги британияда жойлашган. Диққат савол: Қандай муассасалар?
Жавоб: Кутубхоналар
Изоҳ: Ҳақиқатдада талончига бу ерни нима қизиғи бор бўлиши мумкин.

2-Савол: Иван Поддубний (бўйи 184 см вазни 120 кг)рус тарихидаги энг буюк полвонлардан бири ҳисобланган. АҚШдаги гастроллари давомида жуда катта маблағ йиғган. Унинг обрўйи шунчалик катта бўлганки у яшаб турган ҳудуд Немислар томонидан босиб олинганда улар Иваннинг ҳурматини жойига қўйишади, қатағонга ҳам учрамайди. Диққат кутилмаган савол: 1949-йилда бу полвон ўша давр учун одатий бўлган қандай сабаб туфайли вафот этган?
Жавоб: Очлик (Изоҳ: Ўша йиллар фақат картошка билан барчага нон ва бошқа махсулотлар тарқатилган. Бунча вазнга эга полвон берилган маҳсулотларга тўймаган)

3-Савол: Кўпчилик ушбу персонажга прототип сифатида Рокки Марчиано олинган деб ўйлайди Аслида ушбу персонаж прототипи Чак Вапнер ҳисобланади. Ушбу персонаж кино тарихидаги энг яхши 100 та персонажлар қаторида 7 чи ўринни эгаллаган. Савол: Ушбу машҳур персонажни айтинг?
Жавоб: Рокки Бальбоа

4-Савол: 2022 йил март ойида ижтимоий тармоқларнинг бирида иккита хабар ўқидим 1 чи хабар Қашқадарёда ... (3 нуқта) сотаётганлар ушланди. 2 чи хабар шеър
Бир йўлим тушувди Қашқадарёга,
Мазза қилай девдим, тандиру жиз еб.
Йўлим бурдим дарҳол бошқа дарёга,
Содиқ ҳамроҳимдан ажраб қолмай деб.
Савол: Биз сиздан 3 нуқта ўрнидаги сўзларни сўрамаймиз, айтингчи юқоридаги шеър кимнинг номидан айтилган?
Жавоб: Насриддин Афанди
Изоҳ: Эшак гўшти

5-Савол: Хоккейда “Горди Хоу хэт-триги” деган норасмий атама мавжуд. Бунда хоккейчи гол уриши керак, голли пас бериши керак ва яна бир иш қилиши керак. Савол: Хэт-трикка эришиш учун яна нима қилиш керак?
Жавоб: Муштлашувда қатнашиш керак

6-Cавол: Энтони Бёрджеснинг 1985 асаридаги марксизмга асосланиб гапирадиган бўлсак, маънавият ва тарихнинг асоси ИКС ҳисобланади. Буни ўқиб кўп йиллар давомида Марксизм ғоялар билан яшаган бизнинг оталаримизнинг тилидаги Бир иборанинг бунга боғлиқлигини кўриш мумкин. Орамизда “ИКС” да ўқиганлар ҳам бор. Сиз Х ни топган бўлсангиз сизу бизга таниш бўлган ўша машҳур иборани айтинг?
Жавоб: Аввал иқтисод кейин сиёсат
(Изоҳ: ИКС бу Иқтисодиёт)

7-Савол: Савол: Норвегиялик теннисчи Крис Руд яқинда журналистларга интерю бераётиб шундай дейди “Балки Роналдуга қўнғироқ қилиб, унинг Алфаси хавф остида эканини айтиш керакдир. У билан музокара олиб бориш керакми ёки йўқлигини билмадим. Тўғриси мен Ливерпул фанатиман, Фернандо Торреснинг футболкасини 9 ёшимда сотиб олганман”. Диққат савол: Крис Руд интервю бераётган пайтда АТП рейтингида нечинчи ўринда эди?
Жавоб: 7 чи ўрин (Изоҳ: Алфа бу тахаллус у КР7 лақабини Роналдудан тортиб олмоқчи бўлганини хазил қилган эди. Крис Руд исми ҳам К ва Р ҳарфларидан бошланади)

8-Савол: 1960 йилги Олимпиадада Марафонда югурувчи Абебе Бикила турнир ташкилотчиларининг озгина бепарволиги ҳамда ўзининг ҳоҳишига кўра бу ишни қилади. Шундай бўлсада уни бу иши чемпион бўлишига ҳалақит бермайди ва у Марафонда олимпиада чемпионига айланади. 1950 йилги Футбол бўйича жаҳон чемпионатида шунга ўхшаша воқеа юз берган эди. Савол: Абебе Бикила нима иш қилган эди?
Жавоб: Ялангоёқ югурган (Унга мос оёқ кийим топилмаган эди ҳамда ялангоёқ югурган эди)

9-Савол: 2022 йил март ойида Швейцариянинг “Цюрих Insurance” суғурта компанияси Ундан воз кечди. Оммавий ахборот воситалари бир неча верцияларига кўра У ғарб деган маънони, яна бир версияга кўра “Ғалаба учун” деган маънони билдирирар экан. Сиз билан бизга у Мартин Кембеллнинг фильми орқали таниш ҳамда биз ҳам Уни кўп қўллаганмиз. Айрим пайтларда мен Уни Заковатда ҳам кўриб қоламан. Савол: Уни максимал Ёзиб беринг?

Жавоб: Z белгиси (Изоҳ: Россия қуролли кучлари Украинага бостириб киргач ажралиб туриш учун бу белгидан фойдаланган Швейцарияликлар бунга эътироз сифатида бундан воз кечган)

10-Савол: Амир Темур давлати асосий таркибий жиҳатдан 3 га бўлинган ҳолда бошқарилган. Ушбу таркибий бўлиниш унинг байроғида ҳам акс этган. Бу вилоятлар Хуросон, Мовароуннаҳр ва Х вилояти. Диққат кутилмаган савол: Совол матнида тушириб қолдирилган 5 та ҳарфни ёзиб беринг
Жавоб: оразм
Изоҳ: 3-вилоят Хоразм вилояти эди

11-Савол: Оёқ кийимлар ишлаб чиқарадиган бир Италия фирмаси ўз маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлашади. Шунингдек умуман кимёвий бўёқлардан фойдаланишмайди. Оёқ кийимларнинг ранги оч жигаррангдан тўқ жигарранггача турлари бор. Диққат савол: айтингчи ишлаб чиқарувчилар қандай қилиб бундай турли хил рангли оёқ кийимлар яратишга эришишади?

Жавоб: Оёқ кийимларни қуёшда қуритишади.
Изоҳ: ҳар хил вақтда қуёшда тургани учун жигаррангнинг турли кўринишларига эга бўлади.

12-Савол: Айтишларича У бир-бирига ҳатто овқатланишда ҳам ёрдам берувчи кўчманчилар номидан келиб чиққан экан. УНИ тайёрлаш бўйича рекорд Қирғизистонда қайд этилган. Бошқа бир У Лоренс Малкиннинг 2006-йили экранларга чиққан филми номида учрайди. Савол: сиз менга У ўрнидаги алмаштирилган сўзни ёзиб беринг. “ВАҚТ КЕТДИ”!

Жавоб. Бешбармоқ!
Изоҳ. Қирғизистон миллий таоми бўлган бешмароқ тайёрлаш бўйича Гуиннесснинг рекорди айнан Қирғизистонда қайд этилган. Малкиннинг шу номдаги филми мавжуд.

13-Савол: Энтони Бёрджеснинг 1985 асарида Тод исимли персонаж шундай дейди “Мен ушбу асарни ўқиб тугатгач ким баланд бўйли, озғин ва озгина хаёлпараст бўлса уни дўппосламаганман. Бўйи паст семизларга ҳам тегмаганман”. Савол: Тод қайси асарни ўқиб тугатган эди?
Жавоб: Мигель Сервантес “Дон Кихот”

14-Савол: Саволда “Мунк” сўзи бошқа бир сўз билан алмаштирилган.
Пеле дан иқтибос “Мунк ҳам ўйин элементларидан бири. Жуда муҳим элементи. Ўйинчилар орасида шунақалари борки, фақат Мункдан кейин яхши ўйнай бошлашади”. Қўшимча сифатида айтиш мумкинки кўча футболида Мункни қўллайдиган дўстимиз албатта топилади . Диққат савол: Мунк сўзи билан қайси сўзни алмаштирдик?
Жавоб: Жавоб: Қичқириш
Изоҳ: Рассом Эдвард Мункнинг дунёга машҳур "Қичқириқ" картинаси мавжуд

15-Савол: Африканинг Эфиопия, Кения, Сомали каби давлат спортчилари марафон спортида доим фаворитлар қаторида қайд этилган ҳамда уларинг олимпиада медалларини бошқаларга бериб қўйишмайди. Уларнинг бундай натижаларга еришишга табий шароит ва ёшлигида бу ишларни бажариши экан. Бу ерда туманлардан келганлар кўплигини кўриб айтиш мумкинки бизнинг кўпчилигимиз бу ишни қилганмиз. Бу ишни қайсидир маънода касб ҳам дейиш мумкин. Савол: Ушбу давлат спортчиларининг марафонда катта натижалар кўрсатишга қандай ишни ёшлигида қилиш сабаб бўлган?
Жавоб: Қўй ва эчки боқиш (Чўпонлик ҳам қабул)

16-Савол: Ёзувчи Михаил Валлернинг ўзига хос мантиқий жумбоғини эшитинг: "Тасаввур қилинг — Бир одам бир кафега кирди ва сотувчидан бир стакан сув сўради. Сотувчи эса қўлидаги падносни тарақлатиб столга урди. Халиги одам эса раҳмат айтиб кафедан чиқиб кетди. Айтингчи у одам нимани хоҳлаганди ва бунга эришди.

Жавоб: Хиқичоқдан қутилиш

Изоҳ: Биласизки хиқичоқ бўлганда сув ичиш ёрдам беради, бундан ташқари тўсатдан кучли қўрқиш ҳам. Паднос овозидан қўрққан одам ундан холос бўлган.

17- Савол: Италиядаги Треви фонтанига сайёҳлар томонидан тангалар ташланишини билсангиз керак. Бир Италиялик эса қонунни бузмаган холда бу тангаларни чиқариб олиб, анча даромад қилган. Диққат савол: Айтингчи нима сабабдан евро пул бирлигига ўтилгач бу инсоннинг бизнеси касодга учраган?

Жавоб: Евро тангалар магнитга тортилмаган.
Изоҳ: Қонунга кўра фонтанга тушиш мумкин бўлмаган, у одам эса тангаларни магнит ёрдамида чиқариб олган.

18-Савол: Артур Хейлининг "Аерапорт" романида йўловчилар доимо янги чоп этилган газеталарни ўқишлари мумкин эди. Айтингчи қандай холатда бортга бундай газеталар чиқарилмаган, йўловчиларга тақдим этилмаган?

Жавоб: Агар газетада самалёт халокати ҳақида хабар бўлса

19-Савол: 100 йилча аввал бир ихтирочи боғбон бир ускунанинг ноодатий кўринишини яратди. У усти ва ости очиқ бўлган қутига бир нечта денгиз чўчқаларини жойлаштирди. Айтингчи бу ҳозирги қайси ускунанинг прототипи эди?

Жавоб: Газонакосилка

20- Савол: Ушбу касаллик замонавий дорилар яратилишидан олдин тассавур қилиш мумкин бўлган энг ёмон тери касаллиги ҳисобланган. У қичима тошмалар билан бошланиб то скелет очилиб қолмагунча терини еб,суяккача кириб боради. Ушбу касаллик Россияда Польша касаллиги, Польшада немис касаллиги, Германияда француз касаллиги, Францияда итальян касаллиги деб номланган. 16 асрда бутун Европани қоплаб олди. Савол: Ушбу касаллик номини айтинг?
Жавоб: Захм(Сифилис)

21-Савол: Мотивацион китоблар муаллифи Робин Шарманинг эслашича у Мумбай шаҳрида пайти меҳмонхонага такси чақиради. У таксига чиқади ҳамда таксичи унга кутилмаган қуйидагича савол беради “Отангиз асли қайерлик?” Робин буни шарқ халқларидаги қизиқувчанлик ва меҳмонга ҳурмат билан ифодалайди. Кутилмаган савол: Ушбу таксичининг фамилияси қандай эди?
Жавоб: Шарма (Изоҳ: Ушбу таксичи Ракеш Шарма эди ҳамда у Робин Шарманинг фамилиясига қараб шундай савол берган эди)

Қаҳва ичиб олиш керак
22-Савол: Диққат саволда алмаштириш бор “Сирена” 1971 йил Сиэтлда пайдо булган ҳамда у ўз номини Херман Мелвилнинг “Моби Дик” романидаги қахрамон шарафига олган. “Сирена”нинг бутун дунё бўйлаб 8500 дан зиёд тармоқлари бор ҳамда 383 000 та инсонларни қамраб олади. Савол: Сирена сўзи билан алмаштирилган сўзни айтинг?
Жавоб: Старбакс (Изоҳ: Унинг рамзида Сирена тасвири бор)

23- Савол: Биласизки Венециянинг шиша ишлаб чиқарувчи хунармандлари жуда машҳур бўлган. Улар маълум даврда Венеция яқинидаги Мурано оролига кўчишга мажбур бўлишади. Сабаблардан бири доимий ёниб турадиган печ туфайли ёнғин чиқиши бўлган. Асосий сабабни эса сиз айтинг?
Жавоб: Ишлаб чиқаришдаги шпионлик.
Изоҳ: Ўзларининг касб сирларини сақлаш учун

24- Савол: Бир сафар Элвис Преслининг фанатларидан бири унинг Мемфисдаги уйи ёнидаги дарвоза олдида суръатга олади. Бир қарашда оддий расм, лекин 2 кун ўтгач у бу суръатни 10 минг долларга сотишга эришади. Диққат савол: Нима сабабдан?

Жавоб: Бу Элвис Преслининг сўнги суръати эди.

✅Telegram kanal: https://t.me/Zakovat_Savollarii

👉Shaxsiy savollar: @aktamov_blogi