February 28, 2020

Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида.

Бугун Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида ўтган фуқаролар қабулида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Аминов,
ҳоким ўринбосарлари ва секторларХалқ қабулхонаси мудири В.Ибрагимов, секторлар масъуллари, шаҳар Кенгаши депутати А. Назиров ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жисмоний шахслар мурожаатларини қабул қилдилар.
Кабулга келган эллик нафардан зиёд фкқароларнинг ҳар бир мурожаати тингланиб, масала ечимига эътибор қаратилди.
Жумладан, Ангрен шаҳрида дала ҳовлилар асосан фуқаролар томонидан доимий турар жойларга айлантирилган. Масала шундаки, дала ҳовлида истиқомат қилувчилар эгалик ҳуқуқи ва прописка бўйича ечим излаб, қачонлардан бери мурожаат қиладилар.
Бугунги қабулга "Роҳат" боғдорчилик жамиятида истиқомат қилаётган аҳоли номидан ўндан ортиқ фуқаро айнан яна шу масала юзасидан, қолаверса, дала ҳовлига маҳалла мақомини бериш бўйича мурожаат қилдилар. Нима бўлганда ҳам мурожаатга тўғри ва аниқ муносабат билдириш, масалага ечим топиш муҳимлигини қайд этган шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ҳамда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Аминовлар ушбу мурожаатни диққат билан тингладилар, сўнгра дала ҳовлиларга маҳалла мақоми ва эгалик ҳуқуқи беришнинг қонуний тартиби, тамойиллари тўғрисида батафсил тушунтирдилар. Дала ҳовли масаласига ижобий ечим топишга умид боғлаган фуқаролар депутат Н.Аминовга ёзма ариза тақдим қиладиган бўлдилар.
Қабул давомида фуқаролар асосан уй-жой, бандлик масаласи, моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилдилар
Хонадонига қарздорлиги учун ҳисоблагич ускунасини қўйиб беришда амалий ёрдам сўраб келган фуқаронинг мурожаатини Ангрен ШЭТК раҳбари Ҳ.Ерназарова томонидан ижобий ҳал этилди
"Хаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласидан келган фуқаро ноқонуний ер эгаллаб, боғ қилган, лекин турар жойга мослашмаган. У боғи бузилишидан ташвишланиб, мурожаат қилди.Ушбу мурожаатдаги масала жойига чиқиб ўрганиладиган бўл
Фуқароларнинг кўпчилиги уй-жой бўйича мурожаат қилишди. Уларга кредит асосида реконструкция қилинаётган кўп қаватли уйларни олиш тартиби тушунтирилди.
Красногорск қўрғонида ҳайвонот боғи очиш орқали тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқарога ер майдони ажратиш масаласини шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов шу ернинг ўзида Оҳангарон Ўрмон хўжалиги раҳбарияти билан алоқа ўрнатиб, масалага ижобий ечим топди. Бугун бандлик бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарига ҳам бир қатор вазифалар берилди.
Бугунги қабулнинг самараси энг аввало кўплаб масалаларга ечим топилди. Яна бир жиҳати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Аминов қабул давомида фуқароларга бугунги кунда парламент томонидан кўрилаётган қонун лойиҳалари ва юртимиздаги ислоҳотлар тўғрисида ҳам тушунчалар берди.