May 17, 2020

18 май – “Халқаро музейлар куни”

18-май Халқаро музейлар куни. Ўзбек халқининг тарихи нақадар залворли, халқимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс.

Музейларимизда ўтмишдан то хозирги кунга қадар тўпланган турли йўналиш ва соҳаларга таълуқли ёдгорликларининг амалдаги қонун-қоидага мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.
Музейлар маънавий ва маърифий илм ўчоғи сифатида доим тараққиётда, ривожланиш ва ўзгаришда. Уларнинг захираларини доимо бойитиб бориш, тўпланган музей ашё ва коллекцияларини келажак авлодларга бус-бутун холатда етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этади. Ушбу даргоҳда ўз касбининг фидоий инсонлари фаолият юритадилар. Улар томонидан яратиладиган ҳар бир экспозиция ўзининг мафтункорлиги, тарихий аҳамияти ва жудаям бой тарихий ёдгорликларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли хисобланади.

Ўз навбатида музейлар аждодларимиздан бизгача етиб келган маданий меросимизни асраб авайлаш, келажак авлодларга етказиш ҳамда меҳр- оқибат туйғуларини кучайтириш, мардлик, ҳалоллик, умуминсоний ва миллий қадриятларни ёшларимиз онгига сингдириш, аждодларимиздан бизгача етиб келган номоддий маданий меросга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

18-май "Халқаро музейлар куни" билан барча маданият ходимларига музейлар соҳасини ривожлантиришидаги фидокорона ва заҳматли меҳнатларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.