КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ МУҲИТИ ЯРАТИЛАДИ
Жорий йилнинг 6 июлиди “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ– сон Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади.
Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;
сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;
давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлариҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;
уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.
2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши
50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.
Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.
2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.
Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.
Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади:
Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига
кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
Коррупциявий жиноятларга жазони узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
“Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
“Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги.
Андижон шаҳар адлия бўлими