A
@and_adliya
2 posts

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ МУҲИТИ ЯРАТИЛАДИ

Жорий йилнинг 6 июлиди “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ– сон Президент Фармони қабул қилинди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш чоралари кучайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 16 июнь куни қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик 33 та маълумотлар рўйхати тасдиқланди.