April 26, 2020

Муваффақиятли тадбиркор хусусиятлари

Муваффақиятли тадбиркор бўлишни истаган инсонлар бир нечта хусусиятларга эга бўлишлари керак. Тадбиркорларни бошқа инсонлар билан турли хусусият ва кўникмалари кўра солиштирадиган бўлсак, тадбиркорлар бир қатор ўзига хос жиҳатлари ажралиб турадилар. Булардан асосийларини кўриб чиқамиз:

1. МЕХНАТ ҚОБИЛИЯТИНИНГ ЮҚОРИЛИГИ. Бизнесни бошқариш юқори ҳаракатчанликни ва интилувчанликни талаб қилади. Бу – зарур бўлганда, узоқроқ вақт ишлай олиши, танг вазиятлар ишни ташлаб кетмаслиги ва яхши ухлай олиш имконияти бўлмаганда хам мехнат қобилиятини, яъни энергиясини сақлай олиши керак.

2. ЎЗИГА БЎЛГАН ИШОНЧ. Бизнесларини ривожлантириш учун инсонлар ўз кучларига ва қўйган мақсадларига эриша олишига ишонишлари лозим. Агар Сиз бирор нимага жуда интилсангиз ва шу нарса устида ишлашга тайёр бўлсангиз, унда ўзингиз истаган нарсага албатта эришасиз.

3. ЎЗ КЕЛАЖАГИНИ ҚУРИШ. Ўзига ишончли бизнес ва даромад яратиш кўпгина яхши ривожланаётган тадбиркорларинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Бу мақсадга эришишга бўлган ишонч уларни шахсий қобилиятларига асосланади. Бу – бизнесдан олинаётган даромаднинг миқдори маълум маррага етишиши учун бир неча йил ўтиши мумкинлигини англатади.

4. ФОЙДА ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАНЛИК. Пул ишлаб топишга бўлган қизиқиш инсоннинг ўз корхонасини бошқара олишга қодирлигини белгиловчи аниқ кўрсаткич ҳисобланади. Бу бизнеснинг биринчи даражали эканлигини англатади. Пуллар корхона учун ишлаши лозим, тадбиркорнинг бундаги вазифаси эса корхонада мавжуд воситалар ва мулклари янги пулларни ишлаб топиши учун улар қандай қўлланиши лозимлиги ечимини топишдир.

5. ҚЎЙИЛГАН МАҚСАДЛАРГА ЭРИШИШГА ИНТИЛИШ. Бизнесда муваффақиятга эришиш аниқ мақсадларни қўя билиш қобилиятига, шунингдек ушбу мақсадларга эришишда қатъийлик билан ишлашга боғлиқ. Ушбу мақсадларни ўрната олиш қобилияти ва ушбу мақсадларга эришиш йўлида ишлаш тадбиркор учун пойдевор ҳисобланади.

6. ТИРИШҚОҚЛИК. Кўпгина инсонларда бизнес вақти-вақти билан қийинчиликлар ва кўнгил қолишларни олиб келади. Ишини қатъий давом эттириш ва муаммони унинг ечими топилгунга қадар, уни енгиш қатъият – муваффақиятга эришининг асосий омиллари ҳисобланади.

7. ОМАДСИЗЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛА ОЛИШ. Ҳар бир бизнесда албатта омадсизликлар ва муваффақият чўққилари мавжуд. Омадсизликларни бартараф қила олиш, унинг манбаини аниқлашни, тегишли хулосалар чиқаришни тақозо қилади. Агар бундай хусусият инсонда йўқ бўлса, дастлабки омадсизликларнинг ўзиёқ тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳаракатларига чек қўяди.

8. ТЕСКАРИ АЛОҚА (РЕАКЦИЯ)ДАН ФОЙДАЛАНИШНИ БИЛИШ. Ишлар қандай кетаётганлигини, режалар қандай амалга ошаётганлиги хақида билиш ўзаро алоқа белгиларини таҳлил қила билиш, шунингдек, бошқалар билан маслахатлашиш, яна бир асосий сифат бўлиб ҳисобланади.

9. ТАШАББУСКОРЛИК. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики муваффақиятли бизнесменлар ташаббускорликни намоён қилиб уни ўз қўлига олиш имкониятини қидирган ҳолда ўзларини шундай ҳолатга қўйишадики, муваффақият учун ҳам, мағлубият учун ҳам масъул бўлишади.

10. ЭШИТА ОЛИШ ҚОБИЛИЯТИ. Муваффақиятли ривожланувчи бизнесменлар гуруҳига бошқаларга қулоқ солмайдиган ва ташқи информацион ресурслардан фойдаланмайдиган, ўз ичига кириб кетган индивидиумлар кирмайди. Ўз кучига ортиқча ишониш, зарур бўлганда банк хизматлари, бухгалтерлар ва бизнес маслахатчилар каби малакали мутахассислардан маслахат сўрашни инкор этмайди.

11. ШАХСИЙ МЕЗОНЛАР(МАРРАЛАРИ)НИ ЎРНАТИШ. Фаолият юритиш мезонларини ўрнатиш ва уларга эришиш бўйича иш олиб бориш – самарали корхонанинг яна бир кўрсаткичи ҳисобланади. Бу мезонлар даромад, сифат, сотув ҳажми ёки айланма маблағ даражасини аниқлаб бериши мумкин. Кўпгина корхоналар уларнинг ишлари йилдан йилга яхшироқ боришига интилишади, улар жорий йил учун ўрнатилган мезонларга нисбатан юқорироқ мезонларни ўрнатиб уларга эришадилар.

12. НОАНИҚЛИК ШАРОИТЛАРИДА ИШЛАЙ БИЛИШ. Тадбиркорлик ёлланма мехнатга НИСБАТАН кўпроқ ноаниқлик билан боғлиқ. Бу ноаниқликлар сотув ҳажми ва айланма маблағлар, шу билан бирга ускуналарни яроқсиз ҳолга келиб қолиши, нарх ва бошқа томонларини ҳам қамраши мумкин. Бундай ноаниқлик шароитида руҳий чарчашсиз ишлаш қобилияти муҳим омил саналади.

13. ХАРАКТЕРНИНГ КУЧЛИ ТОМОНЛАРИГА ТАЯНИШ. Муваффақиятга эришувчи бизнесменлар уларда мавжуд бўлган кучли томонларига таянган ҳолда иш олиб боришади, булар инсонлар орасидаги яхши муносабатларни ўрната олиш кўникмалари, сотишни билиш, яхши ташкилотчилик қобилияти, ҳужжатлар бошқа ёзма материалларни чиройли расмийлаштира олиш, аниқ бир маҳсулот ёки хизматни билиш, савдо тизимини, инсонларни билиш, шунингдек алоқаларни ўрната олиш ва уларни қўллай олиш қобилиятлари бўлиши мумкин.

14. ИШОНЧИЛИЛИК ВА ҲАЛОЛЛИК. Ҳақиқатгўйлик, ишонч, берилган ваъдани устидан чиқиш бизнес оламида етарли обрўга ва ҳурматга эга бўлиш, шунингдек, корхонани самарали бошқаришнинг асосий омиллари бўлиб ҳисобланади.

15. ТАВАККАЛЧИЛИКНИ ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛА БИЛИШ.

Хар бир корхонанинг фаолияти таваккалчилик билан боғлиқ, ўлчанган ёки ҳисоблаб чиқилган таваккалчилик хавфини ўз зиммасига ола билиш қобилияти асосий омил бўлиб ҳисобланади. Таваккалчиликка бундай ёндашув уни камайтириш учун тахминий нархлар ва фойдани аниқлаш, мувафффақиятга эришиш эхтимоли ва ўз қобилиятларига ишонишни назарда тутади.

https://t.me/bizklubuz