ВАҚТИНГИЗНИ ТЕЖАШНИ ЎРГАНИНГ
Фаол иш олиб борувчи кўпчилик одамлардан “сизга вақт етадими?” деб берилган саволга уларнинг деярли ҳаммаси “йўқ” деб жавоб беришади. Вақт етишмаслигидан энг кўп изтироб чикувчилар гуруҳига бизнесмен ва раҳбарлар киради. Америкалик мутахассис Р.Алек Маккензи, “Вақт тузоғи” деб номланган ажойиб китоб муаллифи, америкалик менежерларни бирма-бир сўраб чиқди. Ўтказилган сўров натижалари бироз ҳафсаласини пир қилади. “Мен сўраган минглаб кишилар орасида бошқарувчилар уюшмаси раиси ва бош раҳбардан тортиб, то бўлим бошлиғигача , - деб ёзади Маккензи, - юзтадан биттаси вақтини ҳамма нарсага етишини қайд этди. Қолганлар бўлса, вақтнинг ҳамиша етишмаслиги айтдилар. Шу билан бирга ҳар ўн кишининг биттасига – 10 фоиз, тўртинчисига – 25 фоиз, қолган бештасига – 50 фоиз вақт етишмас эди.
Вақтнинг инсон эгалик қилган пул, ихтисослик, асбоб-ускуна, хом-ашё ва ҳ.к. каби имкониятларнинг бир сифатида баҳолаш мумкин. Аммо вақт – оддий имкониятлардан эмас. Уни омборхонада хом-ашёни жамғарган каби жамғариб бўлмайди, машинани юргизгандагидек, ёқиб ё ўчириб ҳам бўлмайди. Уни асбоб-ускуналарни эҳтиёт қисмлар билан алмаштиргандек, алмаштириб бўлмайди. Уни эркин савдода сотиб олиб бўлмайди ёки имкониятимиз доирасида бўлган бошқа ресурслар каби уни янгидан яратиш ҳам мумкин эмас. Вақт беназир ва тиклаб бўлмайдиган бойликдир. Вақтни йўқотар эканмиз, ундан тамоман айриламиз.
Одатда вақт ҳамиша етмайди. Лекин ҳаммага эмас. Ҳамма ишларини (ё деярли ҳамма ишларини) бажаришга улгурувчи одамлар ҳам бор. Улар камчиликни ташкил этади, лекин бундай одамлар бор. Ҳар бир киши учун сутка 24 соатни ташкил этади, бир соат-60 дақиқани, бир дақиқа бўлса 60 секундни. Лекин фақат айрим одамларгина 24 соат ичида ҳамма ишини қилиб улгуради, қолганлари эса деярли ҳеч нарсага улгуришмайди. Нега? Сабаби, ҳамма ишини бажариб улгурувчилар вақтини тўғри тақсимлай билади, қолганлар бўлса уни аёвсиз сарфлашади. Юқорида айтилганлардан иккита муҳим хулоса келиб чиқади. Биринчиси: вақтдан унумли фойдаланиш мумкин. Иккинчиси: вақтни тежашни ўрганиш мумкин, бунинг учун фақат истак бўлиши керак кишида.
Вақтдан унумли фойдаланиш, кенг маънода киши ўзини ўзи идора қилиб билишига тенгдир. Бу айниқса раҳбар ходимларга ва бизнесменларга ўта зарурдир, чунки улар фақат ўзини меҳнатини тўғри ташкил этибгина қолмай, балки бошқа кўпчилик одамларнинг меҳнатини тўғри ташкил этишга ҳам масъулдирлар. Америкали ёзувчи Питер Друкер таъкидлаганидек, “вақт ўзи ўта ноёб нарса, бунинг устига сиз ундан унумли фойдалана олмасангиз, ҳеч нарсанинг уддасидан чиқа олмайсиз”. Хуллас, вақтдан унумли фойдаланишни билиш – хоҳ у космонавт бўлсин, хоҳ уй бекаси бўлсин – ҳар бир киши учун фойдалидир.
Вақтдан унумли фойдаланиш муаммосини ҳал этишга киришишдан олдин, бизнинг вақтимиз беҳуда қаерга кетиши хусусида тўхталиб ўтайлик. Касалликни олдини олиш уни деярли тузатиш демакдир.
Тадбиркор шахснинг вақти беҳуда кетувчи ўринларга қуйидагилар киради:
· масаланинг аниқ қўйилмагани ( майда ишларга вақтнинг кўп кетиши);
· иш кунини тўғри режалаштирмаслик;
· тўлиқ бўлмаган ёки эскирган ахборот;
· қўл остидаги ходимларнинг ишини бажариш;
· телефонда гаплашиш;
· мажлислар;
· “бир дақиқа”га сизни кўришга келганлар ва ходимларингиз;
· ҳамма ишни бир вақтнинг ўзида бажариб улгуришга интилиш;
· таъсирчанлик ва қайғуриш;
· одамлар билан мулоқотда бўлишни, уларни тинглашни, уларга топшириқлар беришни билмаслик;
· қарор қабул қила билмаслик (қатъиятсизлик ёки қарор қабул қилишдан шошма-шошарлик).
Ҳар бир кишида вақтни беҳуда сарфлашга мойиллик бўлади. Уларни аниқлашга ва муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда тартиб билан ёзишга уриниб кўринг. Уларнинг қайси бири сизнинг ташаббусинингиз билан юзага келганини, қай бири сизга боғлиқ бўлмаган ташқи шарт-шароитларда келиб чиққанини таҳлил этиб қўринг. Сиз шунга амин бўласизки, вақтдан унумли фойдалана билмаслик сабаби – сизнинг ўзингизда, ўз ишингизни ва қўл остингиздаги ходимларингиз ишини тўғри ташкил этади. Сиз нечоғлик ўзингизга нисбатан талабчан бўлсангиз, буни янада аниқроқ ҳис этасиз.
Вақтни беҳуда сарфламасликда сизга кундалик дафтар тутиш одати ёрдам бериши мумкин:
1.Иш кунининг охирида эртага бажаришингиз лозим бўлган асосий ишларни ёзиб чиқинг ва уларнинг ҳар бирини бажаришга қанча вақт кетишини ҳисоблаб чиқинг.
2.Келаси куни ҳар ўн беш дақиқада бажарган ишларингизни ёзиб боринг.
3.Иш кунининг охирида ёки эртасига бажарган ишларингиздан қайси бири мўлжалдан ортиқ вақт олганини (мажлислар, одамлар билан гаплашиш, ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ва ҳ.к.), вақтни йўқотиш билан боғлиқ кутилмаган вазиятлар қандай қилиб юзага келгани (сиз режалаштирмаган тадбирлар) таҳлил этиб чиқинг ва вақтни беҳуда сарфламаслик учун нима қилиш лозимлигини ўйлаб кўринг.
Келаси куни – ишингиздаги қийинчиликларни қандай қилиб бартараф этиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг ва уни бартараф этиш учун амалда топилган имкониятни текшириб кўринг. Аввалига вақтни беҳуда сарфланишига сабабчи бўлаётган иккита –учта энг муҳим омиллардан кечинг. Муваффақият қозонгач, навбатдагисига ўтинг.
Бизнес клубга аъзо бўлинг!
https://t.me/on_business
https://t.me/joinchat/AAAAAEJ9gD_kTW5F1wNOsA