November 30, 2018

Қурилиш компанияси тузиш

Қурилиш фирмасини очишдан олдин тадбиркорлик фаолияти бошлаш учун бир неча ишларни бажариш тартибини белгилаб чиқиш керак. Бунинг учун қурилиш фирмаси бизнес-режасини ишлаб чиқиш зарур. Лекин бундан олдин унинг мохиятини тушуниб олиш керак бўлади.

Биринчи навбатда тадбиркорлик билан боғлик маҳсулотларни, қурилиш хизмат кўрсатиш маҳсулотлари ва хизматларни тақдим қилиш, иқтисодий мақсадларни амалга оширишга қаратилган ишлар режасини тузиб чиқиш керак.

Қурилиш фирмасини очишга қаратилган бизнес-режада қуйилган мақсадларга етишиш қадамлари, маблағ ва чиқим миқдори аниқ кўрсатилади. Шу билан бирга иқтисодий самара, қурилиш компаниясининг ривожланишидаги даромад ҳам ҳисобга олинади. Бундай ҳужжат муҳим бўлиб, унда фирмага таъсир қилиши мумкин бўлган хам ижобий хам салбий оқибатлар ўз аксини топган бўлади.

Шунингдек, биз олдимизга қўйган мақсадларни хам бизнес-режа бошида белгилаб олишимиз зарур. Улар ноаниклик характерига эга бўлмаган холда, аниқ-тиниқ бўлиши лозим. Қурилиш компанияси ишлаб чиқариш ёки уй-жойларни қуришга мослашганлигини белгилаб олиш керак. Шунингдек, қайта таъмирлаш ишлари бўйича йўналишларни кўриб чикиш керак.

Қурилиш компанияси қайси йўналишда эканлигига қараб фаолият олиб боришга қаратилган техник жихозлар, зарур ҳаракатларни белгилаб чиқиш зарур. Бизнес-режа пишик-пухта тузилган бўлиши шарт. Ҳар кандай бизнеснинг асосини пухта ўйланган режа ташкил қилади.

Алохида тадбиркорлар ва бозор учун мўлжалланган бундай мақсадларга йўналтирилган иқтисоднинг ривожланишига қаратилган асосий қонунлар ишлаб чиқилган. Қурилиш фирмаси қуйилган вазифаларни амалга оширишлари учун қонуний жихатдан ҳужжатларни тўғри тўлдириб чиқишлари керак. Улар оркали кўрсатадиган хизматларига рухсат оладилар. Улар эксплуатация ишлари хам бўлиши мумкин.

Бундай ишларни қурилиш компанияси назорат килади. Қурилиш ишларини олиб бориш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида санитар-эпидемиологик станция томонидан рухсат олинади.

Фавқулодда ҳолатлар хизмати томонидан хам рухсат берилганлиги хақида ҳужжат олиш керак. У сизнинг ишингизни хавфсизлик нуқтаи назаридан назорат килади.

Ҳамма ҳисоб-китоб ишларини тугатгандан сўнг, бизнес- режада бир неча миллионларни кўришимиз мумкин. Бу бизга ишнинг фойдалилик коэффиценти ҳақида маълумот беради.

Корхона режасини ишлаб чиққандан сўнг, бизнес-режада кўрсатилган керакли маблағларни сарфлаган ҳолда ташкилотимизни очишимиз мумкин.