February 5, 2019

ФЛОКЛИ ҚОПЛАМАЛАР ЯРАТИШ

Энг кам миқдордаги бошланғич қўйилмалар, тезда ўзини оқлаши, уйда ишлаш имконияти каби уй бизнесининг асосий мезонларига тўлиқ жавоб берувчи ғояни таклиф этамиз. Оқилона ёндошилганда, бизнесни келгусида ривожлантириш ва йириклаштириш имкони вужудга келади.

Флоклар билан қоплаш – бу бахмалга ўхшаш майин юзани хосил қилиш жараёнидир. Материалнинг юзасига флоклаш учун махсус елим – адгезив суртилади. Сўнгра бу юзага электростатик усулда флокатор ёрдамида флоклар пуркалади. Вертикал йўналишда харакатланаётган флок елим суртилган юзага келиб тушади. Натижада бахмалсифат юза хосил бўлади. Флок жуда турли-туман – у велюр, шиншилла, тери, замшга ўхшайди, аммо шу билан бирга, санаб ўтилган материаллардан анча арзон туради.

Флок – газламанинг махсус, калта кесилган толалари бўлиб, уларни тайёрлаб қўйилган юзага сепганимизда бахмалдек майин қопламага эга бўламиз. Флок одатда 0,3-2 дан 20 миллиметргача узунликда, турли қалинлик ва исталган рангда бўлади, ультрабинафша нурларда жилоланадиган “флуор” номли флок эса, реклама мақсадлари учун ишлатилади.

Флоклар ёриқ ва шикастлари бўлмаган исталган деталларга қопланиши мумкин. Хар қандай юзага ишлов бериш мумкин (шиша, ёғоч, металл, пластик, резина, бетон ва хоказо). Автомобиль, мотоцикл, самолёт, катер, яхта ва бошқа транспорт турларининг дизайн-тюнинги ва ташқи безаклари учун қўлланади. Шунингдек, заргарлик мақсадларида (ғилоф, зеб-зийнатлар учун қутича, таглик, подиум, стендлар ва хоказо) хамда эсдалик совғалари мақсадларида: хадя, Янги йил, юбилей, фирма ва бошқа байрам дизайни (шиша, ўрам, ручка ва бошқалар) фойдаланилади.

Иш бошлаётганда сизга флокаторнинг ўзи керак бўлади. Дастлабки вақтларда хатто қўлда ишлатиладиган модель, масалан, ФР-01 хам тўғри келади. Бу модель юқори вольтли генератор, бункер, бункер тўри ва электр тармоҚи учун адаптердан иборат бўлган мосламадир. Уни харид қилишга 600 доллар сарфлайсиз.

Сарфланма материал – флок хам керак бўлади. У бункерга солинади. Стандартларга кўра, бункер хажмининг 2/3 қисми тўлдирилади. Бир килограмм флок 5-6 кв.м. сатхга етади. Флокнинг фракцияси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва харидлар хажмларига қараб, унинг хар бир килоси 20 дан 40 долларгача туради. Флоклаш учун елимнинг бир килоси 25 дан 30 долларгача бахода сотилади. Айтиб ўтиш жоизки, ускуналар ва тегишли материалларнинг шундай етказиб берувчилари борки, улардан ускуналарни харид қилсангиз, бу ишни бепул ўргатишади. Бу йўл, шубхасиз, иккала томон учун хам фойдалидир.

Кукунсимон ва лак-бўёқ моддаларни электростатик усулда қоплаш саноатда кўпдан бери қўлланилади ва ижобий натижа бермоқда.

Флокни электростатика ёрдамда бахмалсимон сиртни хосил қилиб қоплаш эса – ягона усулдир. Кичкина толалар бункерда заряд олиб, ундан учиб чиқади ва ерга уланган буюм томонга йўналиб, адгезивга аниқ тик холатда ёпишади, бу эса кейинчалик пайпаслаб кўрилганда майин ва чиройли юзани хосил қилади.

Флокланган қопламаларнинг ноёблиги шундаки, мижозга махсулотни сизгача хали хеч ким безамаган холатда таклиф этасиз!

Бу бизнес ғоя унчалик кенг тарқалмаган ва юриштирилмаган, аммо унга доим талаб катта бўлади.

Бизнес клубга аъзо бўлинг