December 31, 2018

Хитой тўғрисида маълумот

Мамлакатнинг расмий номи

Хитой Халқ Республикаси

Пойтахти

Пекин, хитойликлар ўз пойтахтларини Бейцзин деб аташади, мазкур ном хитой тилидан Шимолий пойтахт деб таржима қилинади. Хитой ўзининг режалаштирилишининг қатъий геометрияси ва кўчаларининг дунёнинг томонларига кўра мўлжалланиши билан ўзига эътиборни тортади. Шаҳарнинг юраги дунёдаги энг катта ҳисобланган Тяньаньмэнь майдонидир, у осмон сокинлиги Дарвозасидир.

Сиёсий тузилиши

Хитой – бу “халқ” республикасидир. ХХР Раиси давлатнинг раҳбари ҳисобланади. Давлатнинг олий қонун чиқарувчи органи – Халқ Вакилларининг Умумхитой Мажлисидир (ХВУМ). Ижро этувчи ҳокимият – Бош вазир бошқарувчи Давлат кенгашидир.

Тили

Давлат тили – хитой тилидир. Умум эътироф этилган ёзув – хитой иероглификаси. Иероглифлар 6000 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд ва ундан Хитойнинг ўзида, Тайванда, Гонконгда ва Сингапурда фойдаланилади. Гонконгда инглиз тили икки расмий тилдан бири бўлиб қолмоқда. Барча ёзувлар икки тилда такрорланади.

Аҳолиси

Хитой аҳолисининг сонига кўра дунёда биринчи ўринни эгаллайди, унинг аҳолиси 1,3 млрд дан ортиқни ташкил этади. Мамлакат аҳолиси асосан хитойликлардан ташкил топиб, улар барча аҳолининг 91,9% ини ташкил этади. Хитойда хитойликлардан ташқари 50 дан ортиқ миллат ва элотлар – чжуанлар, уйғурлар, хуэйлар, ицзулар, тибетликлар, мяолар, манчжурлар, мўгуллар, буйлар, корейслар ва бошқалар яшайди. Асосий этник гуруҳ – хитойликлар (хань) Тибет ва Синцзяндан ташқари ҳамма худудларда кўпчиликни ташкил этади. 55 га яқин этник озчиликлар мамлакат худудининг бешдан уч қисмида яшайди. Энг йирик этник озчилик зич ҳолда яшайдиган жойларда автономиялар ташкил этилган.

Дини

Хитойда турли хил динларт мавжуд, энг кўп тарқалганлари орасида даосизм, буддизм, ислом, католиклик ва христианликни айтиб ўтиш мумкин. Хитой ҳукумати виждон эркинлиги сиёсатини юритади.

Майдони

Хитой тахминан 9,6 млн кв.км майдонни эгаллайди, бу ер шолининг 6,5% қисмини ташкил этади. Ўлчамларига кўра Хитой майдони фақат Россия ва Канададан кейин туради.

Географик ҳолати

Хитой Шарқий Осиёда жойлашган бўлиб майдонига кўра дунёда (9,6 млн кв.км) учинчи ўринни эгаллайди. Шимол томондан Мўғилистон ва Россия билан, шимолий-шарқда Россия ва КХДР билан, жанубда Вьетнам, Бирма, Лаос, Ҳиндистон, Бутан ва Непал билан, ғарбда – Покистон, Афғонистон ва Тожикистон билан, шимолий-ғарбда – Қирғизистон ва Қозоғистон билан чегарадош. Унинг шарқ қисмида Сариқ ва Шарқий-Хитой денгизлари, жанубида – Жанубий-Хитой денгизи мавжуд бўлиб, унга 3400та орол қарашлидир, бу ороллардан энг йириклари Тайвань ва Хайнань. Қуруқликдаги чегарасининг узунлиги 22 минг километрни, қирғоқ чизиғи узунлиги – 18 минг километрни ташкил этади. ХХР ни Бохой кўлфози, Сариқ, Шарқий-Хитой ва Жанубий-Хитой денгизлари ўраб туради. Қирғоқ олди худудида орасида энг йириклари – Тайвань ва тропик орол Хайнаньдир.

Вақти

Хитой бешта соат минтақаларида жойлашган бўлиб, бутун мамлакат Пекин вақти билан яшайди. Ғарбий худудларда шарқий худудларга қараганда қуёш тўрт соат кейин чиқади. Ўзбекистон билан вақтдаги фарқ – 3 соат.

Маъмурий бўлиниши

Хитойда уч босқичли маъмурий бўлиниш қабул қилинган: провинция, уезд ва волость. ХХР 23 та провинцияга, 5та автоном районга, марказга бўйсунувчи 4та шаҳар (Пекин, Шанхай, Тяньцзинь ва Чунцин) га ҳамда 2та махсус маъмурий туманга – Сянган (Гонконг) ва Аоминь (Макао) га бўлинган.

Валюта

ХХРнинг миллий валютаси – юань. Қиймати 1, 2, 5, 10, 50 ва 100 юанга тенг қоғоз пуллар асосий тўлов воситаси бўлиб, муомалада шунингдек 1 юань қийматига эга тангалар ҳам бор. Юаннинг янада майда ташкил этувчилари ҳам бор. 1/10 юань расмий равишда “цзяо” деб аталади (бу қоғоз пулдаги ёки тангадаги лотин транскрипциясидан кўринади) ва 1, 2 ҳамда 5 цзяо қийматли (ҳам қоғоз, ҳам танга) пуллар мавжуд. Бироқ “мао” деган ном ҳам анча кенг тарқалган. 1/10 цзяо (ёки мао) фэнь деб аталади.

Валюта алмашуви

Банкларда, меҳмонхоналарда, алмашув пунктларида доллар юанга алмаштирилади. Тескари алмашув йўқ. Тижорат банклари бегим кунлари соат 8.00 дан 17.00 гача, шанба кунлари эса соат 8.00 дан 11.30 гача ишлайди. Меҳмонхоналарда алмашув пунктлари узоқроқ пунктлари узоқроқ муддатга очиқ бўлади ва дам олишсиз ишлайди.

Иқлими

Хитойнинг катта қисми мўътадил ва субтропик минтақалар чегаларида, жанубий қисми эса тропик минтақасида жойлашган. Хитойда йил бўйи иссиқ бўлади деган фикр хато. Ёзда иссиқ бўлиб, арзимаган миқдорда ёғингарчилик бўлади (ўртача температура +320С). Шимол ва шимол-шарқда қиш совуқ бўлиб, температура -250С гача бўлади, марказий қисмида иқлим анча юмшоқ ва қишда температура -50С дан пастга тушмайди. Энг жанубда (Гуандун провинциясида) йил бўйича қуёшда қорайиш ва чўмилиш мумкин (ҳавонинг ўртача температураси +300С, сувнинг температураси +220С).

Божхона қоидалари

Миллий валютани олиб кириш 5000 RMB билан чегараланган, чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш миқдори чекланмаган.

Маиший электр асбобларини ва бошқа кундалик турмушда ишлатиладиган буюмларни олиб киришга қуйидаги миқдорда рухсат этилган – ҳар бир буюмдан бир донадан уларни кафолатли олиб чиқиб кетиш шарти билан.

400 дона сигарет, 1,5 л дан ортиқ бўлмаган спиртли ичимликларни божсиз олиб киришга рухсат этилган. Заргарлик буюмларини шахсий эҳтиёж чегарасида олиб киришга рухсат этилган.

Қурол, гиёҳванд моддалар, захарли моддалар, портловчи моддаларни олиб кириш тақиқланган.

Сотиб олинганини тасдиқловчи товар чекисиз қимматли буюмлар ва санъат асарларини олиб чиқиб кетиш тақиқланган.

Байрамлари

Хитойда расмий байрамлар қуйидагилар ҳисобланади: 1 январь (Янги йил), январь-февраль (Баҳор байрами, Хитой ой тақвими бўйича Янги йил, уч кун дам олиш), 8 март (Халқаро хотин-қизлар куни), 12 март (Кўчат ўтқазиш куни), 1 май (Меҳнаткашларнинг бирдамлик куни), 4 май (Хитой ёшлари куни), 1 июнь (Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни), 1 август (Хитой халқ-озодлик армияси куни), 10 сентябрь (Ўқитувчилар куни), 1 октябрь (ХХР нинг миллий таълим байрами, икки дам олиш куни).

Хитойнинг турли провинцияларида маҳаллий байрамлари хам бор. Омилкор сафарни режалаштиришда Хитойнинг ой тақвими бўйича Янги йил даврига алоҳида эътибор бериш керак. Айрим тадбиркорлар Янги йилдан олдин ва кейин бир ҳафта давомида ишламайди.

Транспорти

Асосий ҳаракатланиш воситалари – велосипед, автобус, троллейбус ва такси.

Йирик шаҳарларда – Пекин, Шанхай, Гуанчжоуда метро бор (фақат иккита йўналишда, соат 5.30 дан соат 23.00 гача ишлайди), автобуслар ва троллейбуслар (соат 5.00 – 5.30 дан соат 22.00 – 23.00 гача ишлайди).

Мамлакат автомобиль йўллари тармоғи билан қопланган, текис жойларда автомобиль йўллари ҳар бир посёлка марказигача етади.

Шунингдек, сайёҳлар кўп бўладиган жойлардаги ҳудудларга хизмат кўрсатувчи такси ва темир йўл вокзаллари мавжуд. Такси – шаҳарда ҳаракатланишнинг энг қулай усулидир. Автомобилнинг томида “TAXI” белгиси бўлади. Ойнасига эса 1 км йўл учун кира ҳақи ёзиб қўйилади. Тўлов ҳисоблагичнинг кўрсатишига қараб амалга оширилади. Кечаси ва шаҳар чегарасидан ташқарисида тариф (нарх) оширилиши мумкин. Баъзида айрим кўчаларда ҳаракатланиш учун қўшимча тўлов ундирилади.

\Хитойда автомобил бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро гувоҳнома амал қилмайди – автомобилни фақат ҳайдовчиси билан ижарага олиш мумкин.

Қисқа масофаларга бориш учун вело- ёки оддий рикшадан фойдаланиш мумкин, унда юриш ҳақи йўловчинингн оғирлиги ва масофага боғлиқ. Велорикша ҳаракатланишнинг экзотик туридир. Анча қиммат хурсандчилик бўлиб, нархи тўғрисида сафардан олдин келишиб олган маъқул.

Хитойда хусусий ҳайдовчини топиш мумкин эмас: хусусий ташиш тақиқланган.

Электр

Хитойда икки хил электр манбаи қўлланилади: 110 ва 220 Вольт. Меҳмонхоналарда, одатда, кучланишни алмаштиргичдан фойдаланиш лозим.

Магазинлари

Магазинлар ҳар куни соат 9.00 дан соат 19.00 гача очиқ бўлади. Энг йирик шаҳарларда кўпчилик магазинлар соат 22.00 гача ишлайди. Хусусий магазинларда савдолашиш мумкин.

Диққат! Хитойда оғирлик бирлиги – 1 цзинь = 0,5 кг, маҳсулот нархини сизга айнан 1 цзинь учун айтишади.

Шошилинч телефон рақамлари

Ўт ўчириш хизмати – 119, полиция – 110, тез тиббий ёрдам – 120, ахборот ва маълумотлар олиш – 117, об-ҳаво – 121.

Айрим шаҳарларнинг кодлари

Пекин – 10, Гуанчжоу – 20, Далянь – 411, Гуйян – 851, Иньчуань – 951, Куньмин – 871, Ланьчжоу – 931, Нанкин – 25, Сиань – 29, Синин – 971, Сяминь (Амой) – 592, Тайюань – 351, Тяньцзинь – 22, Урумчи – 911, Фучжоу – 591, Хайкоу – 898, Ханчжоу – 571, Харбин – 451, Хух-Хото – 471, Хэфэй – 456, Цзинань – 531, Цзиньчжоу – 371, Чанчунь – 431, Чунцин – 23, Циндао – 532, Шанхай – 21, Шэньян – 24.

Диққатга сазовор жойлари

Хитой – жуда кўп тарихий ёдгорликларга бой мамлакат. Жаҳон аҳамиятига эга бўлган 240 дан ортиқ ёдгорликлар давлат ҳимоясидадир. Тарихий ва инқилобий анъаналарига бой бўлган 24 шаҳар дахлсиз деб эълон қилинган. Мамлакатда ЮНЕСКО томонидан жаҳон мероси объектлари Реестрига киритилган 29 та маданий ва табиий диққатга сазовор жойлар бор.

Бутун жаҳон меросининг бир қисми ҳисобланган ноёб ёдгорликлари ва табиий худудларининг сони бўйича Хитой дунёда Испания ва Италиядан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Хитойнинг диққатга сазовор жойларига қуйидагилар киради:

– қадимги Когуре қироллиги пойтахти харобалари ва унинг ҳукмдорлари қабрлари (шимолий-шарқий Цзилинь провинцияси);

– Цин династияси императорлари ва улар аждодларининг 3 та қабри (шимолий-шарқий Ляонин вилояти);

– Цин династиясининг биринчи ва иккинчи императорларининг саройи мажмуалари (Ляонин вилояти).

Пекинда асосан Буюк Хитой деворига, Ёзги саройга, Осмон қасрига ва Хитойнинг ажралмас мўъжиза – Пекин операсига ташриф буюрилади.

Шанхай энг машҳур кўнгилочар марказ Paramount Hall (“Юзлаб ажойибликлар дарвозаси”) бўлган Нефрит Будда қасри билан машҳурдир.

Нанкинда жуда кўп ўрта аср иншоотлари, шу жумладан Мин даври шаҳар девори, қасрлар ва будда ибодатхоналари, шунингдек Хитой Республикасининг биринчи президенти Сунь Ятсеннинг мавзолейи сақланиб қолган.

Қадимги Сиань шаҳрида император Циньшихуаннинг мақбарасидан аскарлар ва отларнинг терракотадан ясалган фигураларидан иборат ноёб музей бор. Чжоукоудянь яқинида эса ЮНЕСКО нинг маданий мерослар рўйхатига киритилган ноёб археологик участкалар – одамнинг энг қадимги шакллари қолдиқлари топилган жой жойлашган.

Сучжоуда император династиясининг кўпгина авлодлари томонидан барпо этилган ва яхши ҳолатда сақланиб қолган 100 дан ортиқ боғ-парк ансамбллари мавжуд. Пекиннинг жанубий-шарқида машҳур Тяншань тоғи – даосизмнинг иззат-ҳурмат қилинадиган муқаддас жой, Конфуций ибодатхонаси ва Яншэнгун резиденциясининг меъморий боғ мажмуи бор.

Пиньяо шаҳри ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва қадимги шаҳар девори (1370 й.), Ваньфоси (Х аср) нинг ёғоч павильони бўлган Чжэньгоси ибодатхонаси, Шуолинси (571 й.) ва Цинсюйгуань (657 й.) ибодатхоналари ҳамда жуда кўп монастирлари билан машҳур.

Лицзян шаҳрининг ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган диққатга сазовор жойи рангбаранг тош плиталар ётқизилган кўча – Сифан майдони – қадимдаги Ипак ва Чой савдо йўлларининг марказларидан бири ҳисобланади.

Қадимги Ипак йўли бўйича саёҳат Чанъань (Сиань) шаҳридан бошланади ва Ўрта Осиёдан ўтиб, Ўрта ер денгизининг шарқий қирғоғигача ўтади. Сайёҳлар Синьцзяннинг учта машҳур дораларида, Янцзи дарёсида, Саньсядаги Эмэй тоғида ва Цзючжайгоу давлат қўриқхонасида бориб келишлари мумкин. Сиз Будда Шакьямунининг ҳони сақланаётган Фамэньси ибодатхонаси; Могао ва Бинлинси ғордаги ибодатхоналар, Майцзишань тоғларидаги ғорлар; Цзяюйгуань заставаси – Буюк Хитой деворининг охирги нуқтаси, ламаистларнинг Таэрси ибодатхонаси, Гаочан шаҳарчасининг харобалари билан танишишингиз мумкин бўлади.

“Ипак йўли” бўйлаб Цинхайху қўли, Синьцзяннинг Тяньчи қўли, Боинбулук қўриқхонаси, Карамай саҳросидаги шамол двигатели, Могуйчэн шаҳарчаси харобалари (шайтонлар шаҳри) жойлашган. Гонконг худудида зоология ва ботаника боғлари, Репалз Бэй, Дип Уотер Бэй ва Стэнли пляжлари жойлашган. Тсим Ша Тсуи (Каулун яримороли) – бу ерда Гонконгнинг маданий маркази – Космонавтика музейи, Тарих музейи, машҳур Пенинсула меҳмонхонаси ва “Девор билан ўралган шаҳар” жойлашган.

Иқтисоди

ХХРнинг иқтисоди кейинги 30 йилда доим ўсиб келмоқда ва 2010 йилда фақат АҚШ дан кейинда қолиб, номинал ЯИМ миқдори бўйича дунёда 2-ўринда турар эди (2009 йилда ЯИМ $5,02 трлн га тенг эди). 2010 йил маълумотларига кўра апрель-июнь ойларида бу кўрсаткич бўйича Япониядан ўзиб кетди. Валюталар паритетини ҳисобга олган ҳолда Хитой жаҳонда АҚШ дан кейинги иккинчи ўринни эгаллади (ЖВФ нинг маълумотларига кўра 2010 йилда 10,1 трлн ш.б., 2011 йилга прогноз – 11,2 трлн).

Хитой ХХI аср бошида космик ва ядро давлатига айланди. Бозор иқтисодиётини қуриш Хитойда беш йиллик режалар асосида Коммунистик партия раҳбарлигида амалга оширилади. Иқтисодиёт ўзининг кўп укладлилигини сақлаб келмоқда. Чет эл инвестицияларининг юқори улушида барча чет эл инвесторларнинг деярли 80% ини Хитой иқтисодиётига чет элларда яшовчи этник хитойликлар (хуацяо) киритишади. ХКП нинг режаларига кўра Хитой ЯИМ нинг йиғинди даромади бўйича АҚШ га етиб олиши керак.

Таркибий ўзгарликларга ёрдам бериш учун Хитой ўз таьлим тизимини, талабаларни чет элларда (айниқса Японияда) ўқитишни ривожлантирмоқда, дастурий таъминот, янги материаллар, телекоммуникация индустриясини, биотехнологияларни ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш каби иқтисодиётнинг илғор секторларини ривожлантиришга имкон берувчи технологиялар импортини рағбатлантирмоқда. ХХР да 384 млн дан ортиқ Интернетдан фойдаланувчилар мавжуд, мамлакат дунёда мобил телефон алоқаси фойдаланувчилари сони бўйича ҳам етакчилик қилмоқда (487,3 млн фойдаланувчи, 2007 й. апрель маълумоти). Пекиннинг шимолроғидаги Хайдянь туманида Хитойнинг “Силиконли воха”си ташкил этилган. Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш салбий натижаларни ҳам келтириб чиқар

моқда: қишлоқ жойларда яширин ишсизлик даражаси расмий кўрсаткичлардан (4,6%) деярли икки марта ортиқ. Хитой эмиграцияни ноошкор тарзда рағбатлантиради.

Хитой дунёда кўмир, темир, қўрғошин, руҳ, сурма ва вольфрам рудаларини қазиб чиқаришда, шунингдек ёғоч тайёрлашда етакчилик қилиб келмоқда. Дунёда кокс, чўян, пўлат ва пўлат қувурлар, алюминий, руҳ, қалой, никель, телевизорлар, радиоприёмниклар ва мобил телефонлар, кир ювиш машиналари, велосипедлар ва мотоцикллар, соат ва фотоаппаратлар, ўғит, чит ва шойи газламалар, цемент, пойафзал, гўшт, буғдой, гуруч, сорго, пахта, олма, тамаки, сабзавотлар, ипак ишлаб чиқаришда энг йирик мамлакат ҳисобланади; дунёда энг кўп парранда, чўчқалар, эчкилар, отлар ва қўжосларга эга, шунингдек балиқ овлашда етакчилик қилади. Бундан ташқари, ХХР дунёда энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади (2010 йилда 18 млн). ХХР худудида нефт, газ, ноёб ер ости металлари (молибден, ванадий, сурма), уранни қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Саноати

Бугунги кунда ХХР нинг саноати 360 хил тармоқдан иборат. Фабрика ва заводларнинг умумий сонига кўра Хитой дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Фармацевтик, автомобил ва металлургия саноати фаол ривожланмоқда. Электрон, нефт кимёси, авиасозлик, ноёб ва итилган металлар металлургияси каби замонавий тармоқлар барпо этилди. Хитойдаги фабрика ва заводларнинг кўпчилиги шарқий денгиз олди вилоятларда ва Цзянсу, Шанхай, Ляонин, Шаньдун, Гуандун, Чжецзям туманларида тўпланган.

Хитойда нефт қазиб олиш саноатига ёқилғи-энергетика ресурсларининг ишлаб чиқаришнинг 21% тўғри келади. Нефт экспортдан тушадиган ваюта киримларининг 16% ини таъминлайди. Мамлакатда нефт қазиб олиш бўйича 32 дан ортиқ корхона ишлайди. Хитойнинг нефтни қайта ишлаш бўйича энг йирик заводлари Хэйлуньцзян, Шаньдун, Даган, Юймэнь, Цайдам вилоятларида, шунингдек кам ривожланган туманларда кўпинча нефтни истеъмол қилиш марказларидан узоқда жойлашган. 580 та нефтни қайта ишлаш заводларининг катта қисми Хитойнинг шарқ қисмида тўпланган.

Хитойнинг жануби ва шарқи табиий газ заҳираларига бой бўлиб, уларнинг миқдори 4 минг млрд тоннада баҳоланмоқда: ҳозирги пайтга келиб фақат 3,5% и разведка қилинган. Газ қазиб олиш ва қайта ишлашнинг энг йирик маркази Сеньхуа вилояти ҳисобланади.

Хитойнинг қора металлургиясида чўян эритиш пўлат эритишдан одатда, устун туради. Чўяннинг ортиқчаси қисман қишлоқ хўжалик қуролларини, маиший буюмларни, куймаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади, қисман эса экспортга чиқарилади. Шу билан бирга Хитойда прокатнинг кўпчилик турларининг ва махсус пўлатларнинг етишмаслиги импорт ҳисобига тўлдиришга тўғри келади.

Хитой саноатининг хусусияти шундаки, бой табиий ресурсларга қарамай, умуман олганда қазиб олиш соҳаларининг ривожланиши ишлов берувчи соҳалардан орқада қолмоқда. Енгил саноатда тўқимачилик ва озиқ-овқат тармоқлари етакчи ролни ўйнамоқда, уларга барча саноат маҳсулотининг 21 % дан ортиғи тўғри келади. Пахтани қайта ишлаш ва чорвачилик маҳсулотлари бўйича Хитойдаги фабрикаларнинг кўпчилиги мамлакатнинг шимоли-ғарбида, қоғоз, шакар ва ёғ-сут саноати фабрика ҳамда заводлари асосан ХХР нинг шимоли-шарқида жойлашган. Жанубий-ғарбда озиқ-овқат саноати кўпроқ ривожланган. Умуман олганда, озиқ-овқат саноати 65,5 мингдан ортиқ корхоналарга эга. Тўқимачилик саноатида 23,3 минг корхона фаолият юритади.

Шу билан бирга, Хитойда машинасозлик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Машинасозликнинг энг йирик марказлари Шанхай, Харбин, Пекин, Шеньян, Тяньцзинь, Далянь ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Хитой ички бозорнинг автомобилларга эҳтиёжи ўз ишлаб чиқариши билан деярли тўла таъминланади, импорт сотув ҳажмидан 9-10% ни ташкил этади, аввал 1993-1994 йилларда бозор импорт ва ички ишлаб чиқариш ўртасида тенг бўлинган эди. Хитойда енгил автомобилларни ишлаб чиқариш Volkswagen, Toyota, Peuogeot, Citroen, Honda, Renault, Nissan, BMW каби чет эл ишлаб чиқарувчилари билан қўшма корхоналар томонидан 90% га таъминланади.

Биотехнологиялар соҳасида тадқиқотлар ва ишланмалар озиқ-овқат ресурсларини кескин орттиришга, янги энергетик манбаларни ўзлаштиришга ва эскиларини янгилашга, оғир касалликларнинг олдини олишга ва даволашга, чиқитсиз ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва атроф-муҳитга зарарли чиқитларни камайтиришга қаратилган.

Ахборот технологиялари соҳасида кейинги юз йилликнинг бошида ЭҲМ нинг интеллектуал тизимларини жиддий такомиллаштиришни ва кенг фойдаланишни таъминловчи технологияларни яратишга урғу берилади. Ўлчамлар, ҳисоблашлар ва алоқа замонавий техникаси, об-ҳавони олдиндан билиш; фойдали қазилмаларни излаш техникаси ва излаш маълумотларига ишлов бериш, ўрмон, қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари сифатини ва ифлосланиш даражасини такомиллаштириш соҳасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги

Хитой – буюк қишлоқ хўжалиги мамлакати. Бу ерда дунёдаги гуруч ва жориққа оид экинларининг 1/3 қисми йиғиб олинади, дунёдаги йирик қорамолнинг 1/10 қисми ва 2/5 чўчқа тўпланган. Хитой дунёдаги маккажўхори, пахта, соя (ловия), чой, тамаки, парранда гўшти, ипак қурти ишлаб чиқарувчилардан энг йириги ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги тармоғи экинлари учун ўсимликшунослик анча устунлик қилади (асосан озиқ-овқат экинлари), унинг улуши тармоқ ялпи маҳсулоти қийматининг 70% идан кўпини ташкил этади. Ўсимликшуносликнинг ўзида эса у ёки бу туманнинг ихтисослашуви учта хил турдаги экинларнинг нисбати билан белгиланади: дон, техник ва сабзавот.

Дон хўжалиги мамлакат озиқ-овқатларининг асосий улушини беради. Анъанавий экин гуруч ҳисобланиб, у экин майдонларининг ¼ гача қисмини эгаллайди. Хитойда ҳар йили 180 млн тонна шу қимматли экин ҳосили йиғиб олинади. Жанубда ва Сичуань худудида гуруч – асосий дон экини, Янцзи дарёси ҳавзасида, гуручдан ташқари, буғдой ва жавдар етиштирилади, шимолда гуручга қараганда буғдой, гаолан (тариқ экини) ва маккажўхори кўпроқ етиштирилади. Жанубий худудларда йилига икки, ҳатто уч марта гуруч ҳосили йиғиб олинади.

Экин майдонининг тахминан 1/6 қисмига техник экинлар экилган. Толали экинлардан асосийси пахта (жаҳонда ишлаб чиқариладиганнинг ¼ қисми) ва жут ҳисобланади. Муҳим шакар берувчи экин – шакар қомишидир. Асосий ёғ берувчи экинлар соя (йилига тахминан 20 млн тонна) ва арахис ҳисобланади. Хитой чой ишлаб чиқаришда дунёда иккинчи (Ҳиндистондан кейин) ўринни эгаллайди (йилига 580 минг тонна). Сабзавотчилик ва тугунок экинлар (айниқса батат ва картошка) озиқ-овқатнинг катта улушини беради. Турли хил сабзавотларнинг юздан ортиқ тури етиштирилади, жумладан, карам, шолғом ва турп, сабзи, пиёзнинг жуда кўп хил новлари етиштирилади.

Мамлакатнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида чорвачиликнинг ривожланиши турли хил йўналишларга эга. Шарқий ҳудудларда чорвачиликнинг катта эмас, чўчқачилик ва паррандачилик катта аҳамиятга эга. Мамлакатнинг ғарбий ва қисман шимолий-шарқий қисми экстенсив чорвачилик ҳудуди бўлиб, улар катта ўтлонлардан фойдаланади. Бу ерда қўй, эчки, от, туя кўпайтирилади, тоғли ҳудудларда эса қўжослар боқилади.

Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ҳудудий тузилмасида тўртта зона ажратилади:

Шарқий Хитойнинг шимолий қисми лалми деҳқончилик ва чорвачилик ҳудуди (Буюк Хитой текислигининг шимоли-шарқий Хитой ва Ички Мўғулистон). Бу ерда экин экиладиган ер ярми ва экин майдонларининг 1/3 қисми жойлашган. Бу ҳудуд дон экинларининг учдан бир қисмини ва шунча чорвачилик маҳсулотларини беради.

Шарқий Хитойнинг жанубий қисми гуруч, субтропик ва тропик экинлар етиштириладиган худуди (Шарқий, Марказий ва Жанубий Хитой, Жануби-Ғарбий Хитойнинг ҳавзаси ва ясоитоғи). Бу – дунё деҳқончилигининг энг қадимги ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда Хитойнинг экин экиладиган ерларининг 40% тўпланган, у мамлакатнинг 3/5 донини ва чорвачилик маҳсулотининг ярмини беради.

Шимоли-Ғарбий Хитойда яйлов чорвачилиги ва воҳада экин экиладиган худуд.

Баланд тоғли Цинхай ва Тибет ҳудуди.