SAMSUNG КОМПАНИЯСИ ТАРИХИ
Samsung Group (Самсунг Гуруҳи) — носаноат консерни (компаниялар гуруҳи), 1938-йилда Кореяда ташкил этилган, Жанубий Кореяда энг катта компаниялардан бири. Жаҳон бозорида юқори технологик компонентлар, телекоммуникация ускуналари, маиший техника, аудио ва видео қурилмалари ишлаб чиқарувчи сифатида машҳур.
«Samsung» сўзи (кор. samsung, амалий транскрипция қоидалари бўйича янада тўғрироқ тушунчаси — «самсон») корейс тилида «учта юлдуз» деган маънони англатади. Балки бундай ном берилиши Samsung компанияси асосчиси Ли Бён Чхолнинг (сон) учта ўғли билан боғлиқ бўлиши мумкин, унинг кичик ўғли Ли Гон Хи (самсон) оилавий мулкнинг катта қисмига ворислик қилиши керак бўлган барча шарқ анъаналарига зид тарзда компанияга 2008-йилнинг апрелигача раҳбарлик қилган.
Компаниянинг ташкил этилиши
Ли Бён Чхол - Samsung Group асосчиси 1930-йилларда Кореяда тадбиркор Ли Бён Чхол гуруч уни ишлаб чиқариш бўйича ўз ишини ташкил этган. Тегу шаҳридаги кичик бир омбор Samsung компанияси катта тарихининг бошланиш асоси бўлди. Шу даврда Корея Япониянинг колонияси ҳисобланган ва мамлакатда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш анча қийин бўлган. Шунга қарамай, 1938-йилдаёқ Ли биринчи, ўзининг мустақил — Кореядан Хитой ва Манчжурияга экспорт қилиш каналини яратишга муваффақ бўлади. Гуруч, шакар ва қуритилган балиқ каби истеъмол маҳсулотларини йетказиб беришни фаол ривожлантириш Samsung Trading Company савдо белгисини расман рўйхатдан ўтказиш имконини берди. Чет эллик (Корея учун) номининг келиб чиқиши корейс тадбиркорининг узоқни кўзлаб, катта мақсадлардаги режаси натижаси бўлди: 1950-йиллар охирига келиб, Ли Бён Америка қитъаси мамлакатлари билан савдо йўлга қўйишни режалаштиради. АҚШ қўшинларини Корейс ярим оролига туширилгандан кейин эса гуруч ароғи ва пива ишлаб чиқариш бўйича завод маҳсулотлари иттифоқ қўшинлари вакилларига сотила бошланди. Кореядаги уруш ушбу безнесни барбод қилди. Омборлар компаниянинг асосий заводлари каби талон-тарож қилинди ва ёндирилди.
Бир афсонада Ли Бён ўт қўйилган уй вайроналаридан пул яшириб қўйилган яшикни топиб олгани ва шу пуллар билан ўзининг янги ишини бошлагани ҳикоя қилинади. Булар тўқимачилик фабрикаси, шакар заводи, кейинчалик эса суғурта бизнеси бўлган. Кореяда 1960-йилларда аҳоли жон бошига ўртача даромад 80 доллардан ошмаган бўлса ҳам Ли Бён тезда бойиб кетади. Ўша даврда ҳатто пойтахтда, Сеулда ҳам электр қуввати домий равишда таъминланмаганлигини, электр қуввати кунига бир неча соатга берилганлигини, марказий водопровод бўлмаганлигини айтиб ўтиш ўринли бўлади. Тез орада содир этилган ҳарбий тўнтариш Ли Бённинг яқин дўсти ва президент Ли Сон Манни тахтдан ағдаради, у бой тадбиркор сифатида қувғин қилинган ҳукмдорнинг яқинлари қаторига кирарди. Ли Бён Чхолнинг ўзини порахўрлик ва ағдарилган президент билан яқин таниш бўлганлиги учун қамоққа оладилар.
Samsung Корея урушидан кейинги даврда
Жанубий Кореянинг янги президенти генерал Пак Чон Хи саноат ва иқтисодий ислоҳотларини бошлайди. Иқтисодиёт саноат секторини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади, АҚШ билан яқин муносабатлар асосида экспортни ривожлантиришга эътибор қаратилади, чет эллардан қарз олиш, хом ашё ва замонавий технологияларни сотиб олиш, олинган даромадни эса яна хом ашё ҳамда техника сотиб олишга йўналтириш кўзда тутилади. Кореялик ислоҳотчилар барқарор иқтисодиёт катта консернларга таяниши керак деган хулосага келадилар, аммо уларни қисқа муддатларда яратиш зарур эди, шунинг учун Кореянинг энг моҳир тадбиркор ишбилармонлари учун ҳукумат кредитлари ва қарзлари тақдим этилади. Улар давлат буюртмалари билан таъминланадилар, шу билан бирга, маълум ҳуқуқий ҳамда солиқ имтиёзлари кичик корхоналарга катта конгломератларгача ўсишларига имкон берди. Омадли тадбиркорлар орасида Ли Бён Чхол ҳам бор эди.
Шу тариқа, 30та катта компаниялар (чеболи — «пулдор оилалар») ташкил
этилади. Улар орасида Samsung компаниясидан ташқари, Daewoo, Hyundai, Goldstar (LG) ва бошқалар ҳам бор эди. Ҳар бир «пулдор оиланинг»: Daewoo — автомобиллар ишлаб чиқариш, Goldstar — маиший техника, Samsung — электроника, Hyundai — қурилиш ва шу каби ўз йўналиши бор эди.
Компания ислоҳотлари
Жанубий Кореянинг иқтисодиёти йилига 6 дан то 14 фоизгача жадал суръатларда ривожланиб борди. Шу даврдаги экспортнинг ўсиши йилига 30 фоизни ташкил этди. Шунинг учун 1969-йилда Samsung компанияси Sanyo билан бирлашгандан сўнг, қора-оқ рангли телевизорларни ишлаб чиқара бошлайди, Кореянинг ўзида улар фақатгина аҳолининг 2 фоизидагина мавжуд бўлган.
Sanyo ва Samsung нинг бирлашиши Samsung Group энг катта секторларидан бири — Samsung Electronics гуруҳига асос солди. Ўтган аср 80-йилларида катта йўқотишлар эвазига бўлса ҳам, компания иқтисодий инқироздан омон чиқишга эришди. Инқирознинг оқибатлари — бир неча ихтисослашмаган бўлинмалар, шўба компаниялари сони кескин қисқаришидан иборат бўлди. Ли Гон Хи бошқарувчи бўлиб тайинланиши билан бир қатор ислоҳотлар таклиф этилди, улар компанияни тўла реструктуризациялашдан ташқари, бошқарув асосларини ўзгартиришни ҳам кўзда тутади: компания эркин савдо тўғрисидаги қонун шартларига тўла жавоб бериши керак. Ташқи инвесторларга нисбатан сиёсатни ўзгартириш бўйича таклифлар компанияга субсидиялар ажратиш манфаатдорлигини ошириши керак, чунки конгломерат давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятидан маҳрум бўлган эди.
1980-йилларда консерн таркибига кирувчи компанияларнинг аксиялари фақат Жанубий Корея ҳудудида муомалада бўлган, шу билан бирга, инвесторлар томонидан катта талабга эга бўлмаган. Сабаби —конфуцианча анъанавий осиёча тамойиллар асосида бошқариш эди: фақатгина Ли оиласининг вакиллари бошқарувга раҳбарлик қилганлар. Компанияларни бошқариш соҳасида қарор қабул қилишга ташқи инвесторларда таъсир кўрсатиш имкониятлари мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари, анъанавий менежмент кўп йиллар хизмати учун бир умрлик меҳнат ҳуқуқи ва лавозимига тайинлашни кўзда тутарди.
Компаниянинг вазифалари ва унинг тимсолига тўла қайта ишлаб чиқиш
маркетинг ўзгартиришлари киритилди.
Компаниянинг биринчи икки логотипларида учта юлдуз бўлган. Аммо Samsung раҳбарияти аввалги логотип корпорациянинг халқаро мавқеига тўғри келмайди деб ҳисоблаб, уни ўзгартиришга қарор қилди. Айнан ўша даврда компаниянинг янги тимсоли — ички қисмида фирманинг номи ёзилган бир томонга эгилган кўк рангли эллипс пайдо бўлди. Компаниянинг ажойиб дизайни ва кенг миқёсли рекламаси ўз самарасини берди: логотип дунёда энг машҳур тимсоллардан бирига айланди. Нуфузли олий таълим муассасаларининг талаба-рекламачилари бугунги кунда Samsung логотипи ўзгартирилишини жуда муваффақиятли ребрендингга мисол сифатида ўрганмоқдалар.
Янги эмблемани ишлаб чиқишда шарқ фалсафаси эътиборга олинмади. Компания вакилларининг фикрларига қараганда, «логотипнинг эллипс кўринишидаги шакли янгиланиш ва такомиллашиш ғоясини ифода этиб, жаҳонда ҳаракатланиш рамзи ��исобланади». Ушбу ўзгаришлар 1990- йилларгача давом этиб келди. 1983-йилда шахсий компютерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. 1991-1992 йилларда шахсий мобил қурилмалар якунланди ва мобил телефониянинг дастлабки маҳсулотлари ишлаб чиқила бошланди. Ниҳоят 1999-йилда Forbes Global журналининг маиший электроника ишлаб чиқариш соҳасидаги мукофоти Samsung Electronics компаниясига тақдим этилди.
Ҳозир "Samsung Group" концерни таркибига кимё технологиялари саноати, оғир ва енгил саноат, қурилиш, автомобилсозлик, маркетинг ва реклама, молия ва суғурта, сайёҳлик ва дам олиш хизмати каби соҳаларда фаолият юритадиган етакчи корхоналар киради.
SAMSUNG GROUP ТУЗИЛМАСИ
Концернга тегишли LCD мониторлари ва телевизорлар ишлаб чиқарадиган заводлар Жанубий Корея - Сувон шаҳри (1981), Венгрия (1990), Малайзия (1995), Буюк Британия (1995), Мексика (1998), Хитой (1998), Бразилия (1998), Словакия (2002), Ҳиндистон (2001), Ветнам (2001), Таиланд (2001) ва Испанияда (2001) фаолият юритади. Бу тармоқ компанияга йилига 5 млрд. АҚШ долларидан ортиқ даромад олиб келади.
"Samsung" 2012 йилнинг 1-чорагидан бошлаб LCD мониторлар ва мобил алоқа воситалари ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб
турибди.
Қурилиш соҳаси компанияга йилига 2 млрд АҚШ доллари келтиради. "Samsung Engineering" асосан хорижий буюртмачиларга хизмат кўрсатади ва катта лойиҳалар билан шуғулланади. "Samsung Group"нинг бош офиси биноси (Сеул), жаҳондаги энг баланд бино - Бурж Халифа (Бирлашган Араб Амирликлари), Петронас эгизак минораси (Куала Лумпур), Тайбей 101 биноси (Тайван) каби дунёга машҳур иншоотларни ана шу компания қурган. Ҳозирда Samsung компаниясининг савдо белгиси Форбес журналининг "Дунёнинг Энг Қиммат Брендлари" рўйхатидан 9-ўринни эгаллаган. Унинг асосий рақобатчиси "Sony" эса 81-ўринни эгаллаган.
Электрон саноат
Консерннинг 70 фоиздан ортиқ савдоси электрон саноат соҳасига тўғри келади.
Мазкур бўлинма компаниялари:
• Samsung Electronics
• Samsung SDI
• Samsung Electro-Mechanics
• Samsung SDS
• Samsung Networks
Компаниянинг электрон саноати бўлинмалари бутун дунёда фаолият олиб боради, маҳсулотларнинг кўп қисми экспорт қилинади. 1969-йилда ташкил этилган Samsung Electronics компанияси кичик бир экспорт корхонасидан то катта электрон маҳсулотлар компаниясигача бўлган йўлни босиб ўтди. Ҳозирги кунда компания турли категориядаги энг яхши маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бугун Samsung Electronics — яримўтказгичли ва телекоммуникация ускуналар соҳасида ҳамда рақамли технологиялар соҳасида жаҳонда етакчилардан ҳисобланади. Компания офислари жаҳоннинг 57та мамлакатлари ҳудудларида мавжуд, уларда 70 мингга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади. Компаниянинг соф даромади 2013-йилда $7,6 миллиард ташил этиб, смартфонлар ишлаб чиқаришдаги асосий рақобатчиси Аррlени ортда қолдириб кетишга эришди. Гартнер компанияси маълумотларига кўра, ҳозирда Смартфон бозорининг 31,1 фоизини Sansung , 15,6 фоизини Аррlе, қолган 53,3 фоизни эса ZTE, Heawai, HTC, LG ва бошқа компаниялар эгаллаб турибди.
“Samsung Electronics" 2005 йилдан "Chelsi" футбол жамоасининг (Англия) нишон ҳомийси ҳисобланади. Шу даврдан бошлаб жамоа футболчилари кўкрагига компания белгиси туширилган мовий-оқ рангли кийимда майдонга тушади. Шартнома 2010 йили ниҳоясига етгач, яна узайтирилди.
Бизнес клубга аъзо бўлинг!
https://t.me/on_business
https://t.me/joinchat/AAAAAEJ9gD_kTW5F1wNOsA