February 6, 2019

Камбағал ва бой одамлар орасидаги 10 та фарқ

1. Ўртаҳол одамлар қулай ҳаёт кечиради, бойлар эса ноқулайликларни қучоқ очиб кутиб олади.

"Хавфсиз” ишда ишлаш қулай. Бировга ишлаш қулай. Ўрта қатлам қулай яшашда бахтни кўрса, бойлар ноқулай вазиятлар шарофати билан турмушда ноодатий воқеалар бўлишига ишонади. Ўзингизнинг бизнесингизни юритишингиз таваккалчилик ҳисобланади. Таваккалчилик эса ҳеч ҳам қулай бўлмаган. Лекин шу таваккал орқасидан катта бойлик орттириш ва ҳавас қилса арзийдиган натижаларга эришиш мумкин.

Ўзингизнинг "комфорт ҳудудингиз”дан чиқиб кетинг. Барча йўлларга қараб кўринг. Агар бой бўлишни истасангиз бироз ноқулайликни бошдан ўтказишга мажбурсиз. Сиз муваффақиятсизликларга учрашингиз мумкин. Бу жуда яхши! Чунки муваффақиятсизлик таъмини тотмаяпсизми, демак кам ҳаракат қилаяпсиз.

2. Ўрта қатлам вакиллари топганидан кўпроқ сарфлайди. Бойлар даромадидан кам харж қилади.

Ўртача миллионерлар орасида 100 минг долларли машинаси бор ёки ўта ҳашаматли уйи бор одамни тополмайсиз. Бойлар баракани учирадиган харажатлардан сақланади. Улар ўз пулини ақл билан, ўз маблағини кўпайтиришга ҳисса қўшадиган нарсаларга сарфлайди. АҚШда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўртача ҳисобда бойлар янги автомобиль сотиб олгандан ишлатилган машиналарни ҳайдашни афзал кўрадилар. Янги уловни сотиб олишга пуллари етса ҳам, порлоқ келажак учун ўз нафсларини бошқара оладилар.

Эсингизда сақланг, агар йилига 1 миллион доллар топиб, шунча сарф қилсангиз, барибир иқтисодий тангликка учрайсиз.

3. Ўрта қатлам каръера нарвонидан чиқишга уринади, бойлар эса ўша нарвонга эгалик қилади.

Ўрта қатлам биров учун ишлашга мойил бўлади. Уларнинг иши бор. Каръераси ҳам. Ўрта қаламдан юқоридагилар эса ўзларининг корхоналари бўлишига интилади. Улар ишга эгалик қилади. Бойлар эса ўз бизнесларига эга. Улар ўша ўрта қатлам шакллантирадиган каръера тизимига эгалик қилади. Улар кўп маблағ келтириши учун кўпроқ ишчиси бўлишини истайди. Бойлар бундай пассив даромаднинг фойдасини тушунади.

4. Ўрта қатлам вакиллар ҳамма билан дўст, бойлар эса эҳтиёткорлик билан дўст танлайди.

Бойлар муваффақиятли одамлар орасида бўлиш шахсий зафарларни таъминлашини тушунади. Аксинча, омади чопмаганлар орасида бўлиш билан улардан бирига айланиб қолиш мумкин. Статистик маълумотларга кўра, сизнинг даромадингиз учта энг яқин дўстингизнинг ўртача даромадига тенг. Агар кўп пул топишни истасангиз, даромади катта одамлар орасида бўлинг. Шунчаки ҳаётий қарашларингизни муваффақиятли одамларнинг фикрлашига тенлаштиринг. Хуллас, агар бой бўлишни хоҳласангиз, бойлардек ўйлашингиз зарур.

5. Ўрта қатлам пул топиш учун ишлайди, бойлар эса ўрганиш учун.

Ўрта қатлам кўпроқ ҳақ тўлаш ваъда қилинганида ўз ишларини ўзгартиришга осонликча рози бўлишади. Бойлар ишлашнинг, айниқса, ёшликдаги меҳнатнинг моҳияти пул эмаслигини яхши тушунишади. Ишлашдан мақсад бой бўлиш учун керак бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллашдир. Масалан, савдода зафар қучиш учун савдогарлик қилиб кўриш керак. Ёки бугхалтерияни яхши тушуниш учун банкда ишлаш қўл келади. Агар бой бўлишни истасангиз, бойлик келтирадиган ҳунар — кўникмаларни эгаллаш даркор. Кўпчилик бой одамлар эришган манзилга элтувчи йўл катта мояна топишдан бошланмаган.

6. Ўрта қатламда буюмлар талай, бойларда-чи — киримлар.

Яна ҳашаматли машиналар ва катта уйларга қайтайлик. Мана ўрта қатлам ўз пулини қаерга сарфлайди. Бой бўлиш учун буюм орттиришга эмас, пул ёки пулга тенглаштирилган мол-мулклар орттиришга ҳаракат қилиш керак. Бу кулгули эшитилиши мумкин. Американинг энг бой шахсларидан бири Уоррен Баффет 1958 йилда сотиб олган уйида яшайди. Уй учун у атиги 31 500 доллар тўлаган.

Пулни йиғишга ёки пул келтирадиган бизнесларга сармоя киритишга одатланинг. Агар бирор нарса сотиб олмасдан туролмайдиган феълингиз бўлса, активлар харид қилинг. Масалан, кўй ва моллар сотиб олсангиз, бир неча йилдан кейин улар болалайди, семиради ва гўшт нархи кўтарилади. Буни "пулдан пул қилиш” дейдилар.

7. Ўрта қатлам қанча йиға олишини ҳисоб-китоб қилади, бойлар эса қанча топа олишини.

Пул йиғиш муҳим. Сармоя қилиш муҳимроқ, аммо пул топиш икковининг ҳам асосидир. Сиз пул йиғишингиз ва сармоя киритишингиз кераклигини тушунасиз, аммо бунданда юксакроқ мақсадларга эришиш учун, аввало, кўпроқ пул ишлаб топишингиз керак. Буни тушунган бойлар пул топиш мумкин бўлган йўлларни қидириб топадилар ва ўзларида бор имкониятлардан фойдаланадилар. Ҳақиқатан бой бўлмоқчи бўлсангиз, пул ишлаб топиш қобилиятингизни кучайтиринг, пул йиғиш маҳоратингизни эмас.

8. Ўрта қатлам пул билан эмоционал муносабатда, бойлар эса манти��ий.

Ўзининг "Бойлар қандай ўйлайди?” китобини ёзиш учун 30 йил давомида 1200 нафардан ошиқ дунёнинг энг бадавлат инсонлари билан суҳбатлашади. Суҳбатларга асосланиб, у бой ва ўртаҳол инсонлар орасидаги 100 та фарқни баён қилади. Ўша фарқларнинг аосийларидан бири шу эдики, ўрта қатлам вакиллари пулга ҳиссиёт кўзлари билан қарайди, бойлар эса пул масаласига мантиқан ёндашади. Моддий масалаларда ҳиссиётга берилиб қарор қабул қилиш шахсий молиявий аҳволингизни хароб қилади. Ҳиссиётлар туфайли одамлар қимматга харид қиладилар ва арзонга сотиб юборадилар. Эмоциялар аралашган бизнес келишувлар ҳам инқирозга юз тутиши муқаррар.

9. Ўрта қатлам ўз имкониятларига паст баҳо беради. Бойлар бўлса ўз олдига катта мақсадларни қўяди. 

Ўрта қатлам ўз олдига мақсадлар қўяди. Гоҳида. Мақсадларнинг салмоғи ўрта қатлам ва бой қатлам ўртасидаги фарқни кўрсатади. Ўртаҳол одамлар эришиш осон бўлган мақсадлар билан яшайди. Бойлар эса имкони йўқ, қийин ва телбанамо ниятлар билан. Лекин улар катта орзуга эришишга ишонадилар. Бу яна ўша ҳаётий қарашлар масаласи.

Олдингизга мақсад қўяр экансиз, ўзингиздан сўранг, бундан ҳам кўпроғига эришишни истармидингиз. Сизнинг қўлингиздан келгани бор йўғи шуми ёки бундан ҳам кўпроғига қодирмисиз?

10. Ўрта қатлам машаққатли меҳнат самарасига ишонади. Бойлар таъсир ўтказиш кучига суянади.

Шубҳасиз, меҳнат заруратдир. Барча учун ҳам. Агар юқорига кўтарилмоқчи бўлмасангиз, ишлашингиз керак. Муаммо шундаки, меҳнатнинг ўзигина сизни бой қилиб қўймайди. "Бойлик йўлакчасида” сизга "ричаг кучи” ёрдам беради. Бу нима дегани? Сиз муваффақиятга эришиш учун ишга ташқаридан ишчилар жалб этасиз, ўзингиз қатнашмайдиган бизнес билан шуғулланасиз. Масалан, пул тўплаб унга дўкон сотиб олишингиз, уни эса ижарага бериб, ҳар ой маълум миқдорда пул олиб туришингиз мумкин. Бу эса ўзининг кучидан кўра сармояга кўпроқ ишониш самарасини намоён этади. Ўз ҳаётингиз учун кўпроқ вақт ажратишингизга ва янада унумли ишлашингизга хизмат қилади.

Бойлар ва ўртаҳоллар орасидаги баъзи фарқлар жуда катта, баъзилари эса оддий ва кичикроқ. Нима бўлганда ҳам бир ҳақиқатни тушуниш керак. Бой бўлмоқчи бўлсангиз, бойлардек ўйланг ва улар қилган ишларни қилинг!

Бизнес клубга аъзо бўлинг