January 19, 2019

ИШЧИ-ХОДИМЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРА ОЛАСИЗМИ?

Раҳбарнинг асосий вазифаси бу қўл остидаги ишчи-ходимлар энергиясини иложи борича бўшатиш ва уни корхона мақсадларига эришиш томон йўналтиришдан иборат. Маълум фаолиятга ундаш жароёни paғбатлантириш деб аталади. Рағбатлантириш – негизи, бошқарувнинг ядросидир.

Ишчи ходимлар фаолиятини рағбатлантиришнинг асо­сий омилларини кўриб чиқайлик:

1. Мукофотлаш. Ишчини paғбатлантириш, олаётган иш хақи миқдори, ҳамда бошқа бир қанча яшаш шароитини бегиловчи омиллар (бўш вақт, уй, бепул даволаниш, фарзандини боғчага жойлаштириш имконияти ва ҳ.к) билан боғлиқдир. Бу омилларнинг асосий қисмига раҳбар бевосита таъсир эта олади. Демак, у ўз ишчи-ходимларини paғбатлантиришни тартибга солиши мумкин. Моддий рағбатлантиришнинг энг яхши усули - ишчининг фирма даромадидан ёки фирманинг мулкидан манфаат кўришидир (акциялар ишчи-ходимларга сотилади).

   2. Шароит. Ишчиларни рағбатлантиришга иш жойидаги муҳит, қулайликлар, мавжуд шовқин даражаси, дам олиш хонасининг мавжудлиги, ошхона, тозалик ва бошқа шу каби

омиллар таъсир кўрсатади.

3. Ҳимоя. Инсон кутилмаганда ноқулай вазиятларга тушиб қолиши мумкин. Ишдан четлатилиши, ҳурматини йўқотиш, дўстлар билан алоқаларнинг бузилиши ва ҳ.к. Бундай хатарларнинг бирортасига дуч келган ишчи ўз ҳаловатини йўқотади ва натижада меҳнат самарадорлиги пасаяди. Бундай вазиятларда раҳбар ишчи-ходимларини қўллаб-қувватлаши ва ҳар томонлама ҳимояга олиши лозим.

  4. Шахсий ривож. Янги билимларга эга бўлиш, тажриба орттириш натижасида хизмат пиллапоясидан кўтарилиш имконини яратувчи фаолият ходимда кўшимча раҳбат ҳиссини yйғoтaди.

5. Ҳар қандай киши бир хил вазифа билан шуғулланиш қанчалар зерикарли эканлигини ва янги бирор нарса яратиш билан боғлик фаолият, аксинча, қизиқарли эканлигини яхши билади. Ижодий ёндашувни талаб этувчи меҳнат фаолияти жозибадордир. Шунинг учун ўз ходимларингиз фаолиятини янада жўшқин ва қизиқарли бўлишига алоҳида эътибор беринг.

6. Жавобгарлик ва боғлиқлик хисси. Ўз фаолияти махсулининг фойдали эканлигини, ва унинг учун жавобгарликни ҳис қилиш, ўзини жамоанинг бир бўлаги деб билиш инсонга маънавий куч бағишлайди. Ва бундан ишчи қайсидир маънода рағбат топади.

Ишчиларда жавобгарлик ва боғлиқлик ҳиссини уйғотиш учун раҳбар имкони борича ўз ишчи-ходимларига фирма фаолияти ҳақида ахборот бериши, уларни биргаликда қарор қабул қилишга, фирма мулкида иштирок этишга жалб қилиши ва улар зиммасига муҳим вазифаларни юклатиши лозим. Бу масалада ўзини ўзи бошқаришнинг турли усулларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Бизнес клубга аъзо бўлинг!

https://t.me/on_business

https://t.me/joinchat/AAAAAEJ9gD_kTW5F1wNOsA