ИЧИМЛИК СУВЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
Кўп маблағ келтирадиган бизнесни очиш учун катта мехнат сарфланиши керак. Кичик бизнеснинг барча соҳаларида рақобат ошиб бормоқда, шу сабабли фойда олиш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш керак бўлади.
Бутилкаларда сув сотиш бизнеси яқинда пойдо бўлишига қарамай катта рақобатга эга. Кўп хонадонларда сувни қайта тозалаш ускуналари мавжуд, шунинг учун сотувдаги сувларни олишга талаб катта эмас. Сиз ушбу бизнеснинг шундай йўлини топингки, у одамларда катта талаб хосил қилсин.
Идишдаги (бутилка) сувлар бу - бутун ишлаб чикариш шароитида тозалов тизимидан ўтган сувлардир. Бундай сув кўп микроэлемантлар ва инсон организми учун фойдали булган минералларга эга. Кўпчилик одамлар бундай сувларнинг фойдаси хақида яхши биладилар, шунинг учун ушбу бизнесни сердаромад деса булади.
Бундай бизнес ўртача даромадга эга. Лекин бошланғич маблағ куп бўлишини талаб қилмайди.
1- боскич. Бозорни мониторинг қилиш
Бундай бизнесни очишда савдо тармоқларида асосий рақобатчиларни ажратиб олиш бозорни мониторинг қилиш талаб қилинади, ишни ривожлантириш ва ўсиши учун маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, иш соатини хам белгилаб олиш зарур, иш вақти 12 соатлими ёки кеча-кундузми. Шунингдек, хизмат турини хам аниқлаб олинг.
2- боскич. ХК
Хусусий корхонани расмийлаштириш керак.
3- боскич. Худуд танлаш
Хусусий корхонани расмийлаштириб, хизмат турини аниқлагандан сўнг, барча талаб ва нормаларга жавоб берувчи жой топишингиз керак. Жойни танлашгандан сўнг кандай сув билан ишлашни аниқлаб олишингиз керак. Минерал сувми, оддий тозаланганми, булоқ сувими ва х,.к.
4- босқич. Хужжатларни расмийлаштириш
Худудни танлагандан сунг, ҳамма керакли ҳужжатларни расмийлаштириш керак. Айнан маъмурий бошқарма рухсати, ижара шартномаси ва бошкалар.
5- босқич. Ускуналарни сотиб олиш
Юқоридаги ишлар бажарилгандан сўнг, керакли ускуналарни сотиб олиш керак. Сувни қайта тозалаш учун сифатли ускуна зарур. Чунки фильтрлар кўпинча тиқилиб қолади ва бузилади. Замонавий ишлаб чикариш ускуналари фақат сифатли фильтрларни ўрнатади. Бу техника қиммат туради, лекин харажат қиска вақт ичида қопланади.
6- боскич. Ходимларни топиш
Ишчи ходимларни танлашга хам эътибор бериш талаб қилинади. Ушбу бизнес турида кўп сонли ишчилар талаб қилинмайди. Асосий ишчилар сони 4 тани ташкил қилса бўлади, бундан ташқари сизга бухгалтер, сотиш бўйича менежер, сувларни дуконларга етказиб берувчи хайдовчи ва бошқалар керак.
Харажатлар
Бизнес-режада барча харажатлар ижара хақи, сувни савдо марказларига етказиб берувчи автомобилга сарфланадиган харажатлар, иш хақи, реклама, маркетинг ва д.к. ўз аксини топган бўлади.
Ҳамма хисоб-китоб ишлари аниқ ва шу режа асосида иш жараёни амалга ошириладиган бўлса, харажат ярим йилда қопланади.
Шахсий бизнес бу катта даромад олиш имкониятидир. Ишни тўғри ташкиллаштириш учун эса албатта маркетинг режасини тўғри ҳисоблаб чиқувчи мутахассислар, маҳсулотни бозорга чиқариш учун эса рақобатчилар хақида маълумотга эга бўлишингиз лозим.