КОБРА ЭФФЕКТИ НИМА?
Иқтисодий сиёсатда “Кобра эффекти” (Эффект кобры) деган ибора бор.
Кобра эффекти деб - бирор муаммони ечими сифатида маълум қарор қабул қилинса ва бу қарор муаммони ҳал қилиш ўрнига аксинча, мақсадга қарама-қарши бўлган натижага олиб келишига нисбатан ишлатилади.
"Кобра эффекти" атамасининг тарихи инглиз мустамлакачиларининг Ҳиндистонга бостириб кирган даврга бориб тақалади. Хиндистонда кобра илонларини кўплигини кутмаган инглиз аскарлари маълум зарар кўради.
Шунда губернатор захарли илонлардан қутилиш мақсадида хар бир ўлдирилган илон учун гонорар жорий қилади. Бу қарор маълум муддат ўзини оқлайди ва илонлар сезиларди даражада камайишни бошлайди. Аммо маҳаллий халқ тез орада бу қарордан хам даромад олиш йўлида фойдаланади, яъни улар захарли илонларни уйларида, фермаларда кўпайтиришни бошлайдилар. Кейин илонларни ўлдириб инглизларга кўрсатадилар ва ваъда қилинган пулни олишади.
Охир-оқибат, ўлдирилган кобра учун мукофот бекор қилинади ва маҳаллий халқ пул олиш умидида уйида кўпайтирган кўп сонли илонларни табиатга қўйиб юборади. Мамлакатда захарли кобралар эса олдингига нисбатан тўрт баробарга кўпайиб кетади.
Бу каби мисолларни иқтисод ва сиёсатда кўплаб келтириш мумкин.
Масалан монополияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарорлар аксинча монопол корхоналарнинг кучайишига, камбағалликни камайтириш учун қабул қилинган қарорлар ва берилган имтиёзлар ваколатли шахслар ёки бойлар манфаатига хизмат қилиб қуйи қатламгача етиб бормаганлигини, бу эса бойларни яна бойишига сабаб бўлишини турли мамлакатлар тажрибасида кузатиш мумкин.
Демак мавжуд вазиятни ва муаммони тўлиқ таҳлил қилмасдан, ижрочилар ваколатларини тўғри белгиламасдан чиқарилган қарорлар оқибатида юзага келган мақсадга тескари натижага "кобра эффекти" дейилади.