Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра пул мукофотлари билан рағбатлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон фармониннг 3-банди, б)-кичик ҳамда 4-бандига мувофиқ:
б) ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатларни бериш орқали «Экологик патруль» ишлаш тизими кенгайтирилади, яъни:
маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, браконьерликка қарши курашиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда браконьерликка қарши курашиш бўйича бевосита маъмурий жавобгарликка тортиш ва терговга қадар текширувни амалга ошириш ваколати берилади.
Шунингдек:
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади;
ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, Патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 30 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади