Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-349-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2022–2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-349-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ: а) тадбирларни молиялаштириш 2023 йилда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон фармонининг 5-бандига мувофиқ:, Давлат экология қўмитаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар: аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизимини жорий этсин; қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ҳамда...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон фармониннг 3-банди, б)-кичик ҳамда 4-бандига мувофиқ: б) ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатларни бериш орқали «Экологик патруль» ишлаш тизими кенгайтирилади, яъни: маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, браконьерликка қарши курашиш; экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда...
Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ҳужжатларни техник тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда хорижий қўлланмаларни татбиқ қилиш мақсадида “UzAssystem” қўшма корхонаси билан Анкара (Туркия) шаҳрида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-189-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилмоқда.