Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизимини жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон фармонининг 5-бандига мувофиқ:, Давлат экология қўмитаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар:
аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизимини жорий этсин;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими ўзаро уйғунликда ишлашини таъминлайди.
Бунда, мазкур тизим жорий этилиши, шу жумладан техник ва дастурий таъминот, зарур ускуналар хариди ҳамда серверлар янгиланиши билан боғлиқ харажатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланмоқда.