August 18, 2022
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда хорижий қўлланмаларни татбиқ қилиш хорижий тажрибалар ўрганилмоқда
Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ҳужжатларни техник тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда хорижий қўлланмаларни татбиқ қилиш мақсадида “UzAssystem” қўшма корхонаси билан Анкара (Туркия) шаҳрида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.
Маълумот учун: “UzAssystem” - 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Assystem” (Франция) халқаро муҳандислик ташкилоти ўртасида имзоланган англашув меморандуми асосида ташкил топган. Ташкилотнинг асосий йўналишларига энергия сектори объектларини лойиҳалаш, экологик консалтинг ва халқаро миқёсда экологик экспертиза ўтказиш, электр таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва бошқа лойиҳалаштириш ишлари билан фаолият юритади.
Бундан ташқари, 2022 йил 23 июнь куни Давлат экология қўмитаси ва “UzAssystem” қўшма корхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Музокараларда Давлат экологик экспертиза маркази директори Ғ. Мухамедов ва директорнинг биринчи ўринбосари Т. Айтмуратовлар иштирок этмоқдалар.