September 7, 2022
2023-2024 йилларда ижтимоий соҳа объектларида замонавий кўринишдаги чиқинди контейнерлари ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-349-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2022–2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Бунда, чиқинди контейнерлари билан жиҳозлаш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.