September 6, 2022

Тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини давлат-хусусий шериклик асосида сотишдан тушадиган маблағлар республика бюджетига қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-349-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ:
а) тадбирларни молиялаштириш 2023 йилда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади;


б) ушбу манзилли дастурлар доирасида:
тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини ташкил этиш, техника ва ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ҳудудий “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилади;


тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектлари кейинчалик давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга 10 йил муддатгача мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан, бироқ уларни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳуқуқисиз берилади;


тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини давлат-хусусий шериклик асосида сотишдан тушадиган маблағлар республика бюджетига қайтарилади.