August 15, 2022

Хусусий тадбиркорлардан санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун тўловлардан Давлат экология қўмитаси тизимига мажбурий тартибда ундириладиган 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-189-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ:

тадбиркорлик субъектлари – санитар тозалаш корхоналаридан (давлат унитар корхоналари бундан мустасно) ундириладиган қуйидаги мажбурий тўловлар бекор қилинсин:

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига

санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар.

Мазкур тизим 2019 йил жорий қилинган бўлиб, ажратмалар қуйидагилардан ундирилган:

• 173 та хусусий тадбиркорлар, шу жумладан 8 та кластерлар (2021 йилда 13,3 млрд сўм ундирилган);

• 15 та давлат корхоналари, жумладан 13 та “Тоза ҳудуд” ДУК, “Maxsustrans” ДУК ва “Maroqand Obod” ДУК (2021 йилда 28,3 млрд сўм ундирилган).