Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатадиган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус транспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка беришда янги имтиёзлар яратилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-189-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилмоқда.
Бунда:
махсус автотранспорт воситалари ва техникалари баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда бўлиб-бўлиб тўлаш
шарти билан сотилади;
мазкур жараёнда ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи
солиқ органларини хабардор қилган ҳолда Солиқ кодексида
белгиланган фоизлар ҳисобланиб 3 йилга бўлиб-бўлиб тўланиши
мумкин.
Бунда, техникалар баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда берилади ва улар бўйича ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғини 3 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.