Уй шароитида Ананас кучатини етиштириш. Кушимча даромад.
Уйда ананасни қандай қилиб етиштириш керак, шу тарзда мева етиштириш мумкинми?
Ананасни уйда ўстириш мумкинми ва қандай қилиб уйда ананасни этиштириш мумкин, қандай қилиб тўғри илдиз отиш керак - биз ушбу мақолада айтиб ўтамиз. Ананас бромелиад оиласи ўсимликларига тегишли бўлиб, ушбу оиланинг бошқа ўсимликлари каби бир хил кўринишга ва талабларга эга. Меванинг ҳажми етиштириш усулига ва келиб чиққан жойига, шунингдек у тувакдаги тупрок шароитга боғлиқ.
Савдода 1 дан 2 кг гача бўлган мевалар мавжуд, аммо плантатсияларда баъзи намуналар беш ёки ундан ортиқ килограммга етади. Бразилияда ўсимлик 1,5 м баландликда ўсади, бошқа шароитларда у анча ихчам бўлиши мумкин.
Энг катта плантатсиялар Хитой, Мексика, Гавайи ва Филиппинда жойлашган.
Экишга киришдан олдин, уйда ананасни қандай етиштиришни, қандай тупроқда экиш кераклигини ва ўсимликка қандай ғамхўрлик қилишни ўрганишингиз керак.
- Қандай илдиз отиш керак?
Ананасни оддий хона гулидек ўстириш учун меваларни ажратиш ва эҳтиёткорлик билан қайта ишлаш керак. Акс ҳолда, у шунчаки ерда чирийди. Тожни ечиб олинг. Ананас бир қўли билан маҳкам ўрнашган, иккинчи томони билан баргларнинг тагида ён томонга бураш керак.
Шундан сунг пастки баргларнинг бир қисми олиб ташланади - камроқ шикастланиш учун бирма-бир арчилади. 10 см дан катта ананас узаги, яъни тожга ухшаганлиги учун уни тож деб атаймиз. Энди ушбу тожни кесиб олинган жойидан юкорига караб 2 см барглари бирма бир тозаланади, кичик тож учун 1-1,5 см бўшатиш кифоя қилади. Кучатимиз купрок булиши учун тожни 4 га буламиз ва 1 кунга соя жойда куритиб куямиз. Чунки сувли идишга солишдан олдин кесилган жойлар курук, яъни хул булмаслиги керак. Акс холда чириб колиши мумкин.
Диккат килинг сувли идишга томирлашга куйишда албатта шиша идишга куйинг. Чунки пластмаса идишда касалланиш эхтимоли купрок.
Ананаснинг тожи уруғланишга иссиқ, ёрқин жойда қўйилади, лекин тўғридан-тўғри қуёш нурида эмас.
Ананас тожимиз 2-3 хафтада томир чикариб колгандан сунг, тувакка тегишли чириндили ёки торфли тупрок солиб Ананас тожимизни 2-3 см чукурликда экамиз. Диққат! Идишнинг пастки қисмида тешик ва дренаж булиши керак.
Ананасимизни доим хар куни илик сув (30 градус) билан сугориш лозим.
Тувакдаги ананасимиз 20-30 см дан узундашгандан сунг уни каттарок тувакка кучиринг. Биринчи йилда Ананасимиз уйнинг бир курки, оддий гул каби туради ва иккинчи йилда гуллаб хосилга киради.
Ананасни етиштиришда уйнинг хароратига ҳам эътибор қаратиш лозим. Қишда ёки кунларнинг совуқ кунларида хона харорати 20 градусдан паст бўлмаслиги лозим.
Энг эътиборлиси, Ананас мевага кириб каттара бошлаган давридан унга қуйиладиган сувга (2 литрга 1,5 чой қошиқ) озроқ шакар аралаштириб сувни ширин қилиб суғорилса, ананас пишгандан сунг шираси ортади.
Хозирдан сиздан харажат талаб килмайдиган 20 та ёки ундан хам купрок туваклардаги ананаслар 2 йилда хосил бериб, даромад келтириши ёки уз дастурхонингизда Ананас меваси булиши мумкин. Хосил солган холдаги Ананас туваги билан уни сотмокчи булсангиз, билинки унинг харидори куп булади.
Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз комментариянгизни ёзиб қолдиринг. https://youtu.be/G4_BlwatYw0
Эътибор учун раҳмат.