@bahan
11 posts

Писта кўчатини етиштириш бизнеси

Писта кўчатини юртимизда жуда кўп инсонлар қидириб сарсон бўлишади. Айрим жойларда қимматига йўл кира қилиб сотиб олиб келишади. Мен бугун ушбу мақоламда уй шароитида бир неча мингта (сони Сизнинг ажратилган майдонига боғлиқ) кўчатни 1 йилда етиштириб сотиш ёки боғ яратиш сирини ошкор қиламан.

БОДОМ КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ

Бодом уруғидан кўпайтирилади, аммо уруғидан кўпайтирилган бодомнинг навининг сифати яхши сақланмайди, шунинг учун маданий навларини пайвандлаш йўли орқали етиштириш лозим булади. Мевачиликда пайванд қилинишни талаб қилувчи ўсимликларни кўпайтириш учун, аввало пайвандтаглар етиштирилиши керак. Пайвандтаглар икки гуруҳга ажралади: 1. Генератив (уруғ пайвандтаглар). 2. Вегетатив пайвандтаглар. Бодом учун уруғ пайвандтаглар. Ширин бодом учун оддий бодом яхши пайвандтаг бўлади. У асосан лалми сер шағал ва тошли тупроқда ўсади. Бухоро аччиқ бодоми ширин бодом учун паст бўйли пайвандтаг бўлади. У қурғоқчиликка жуда чидамли бўлиб, кўплаб илдиз бачкилар чиқаради, илдизлари узоқ яшамайди ва ўсимликлари қишдан барвақт уйғонади. Шафтолининг уруғ...

Помидорларнин куриб кетиши сабаблари ва унга карши самарали усул.

Ассалому алайкум азиз деҳқонлар ва томорқасида экин текин билан машғул юртдошлар!

Ширага қарши энг зўр самарали усул топилди.

Ассалому Алайкум! Томорқачи деҳқонлар!!! Бугун Сизларга ўзимнинг ўз томорқамда экилган экинларим устидан ўтказган синовлардан бирида ширага қарши энг яхши самара берадиган, энг асосийси арзон ва топиладиган махсулот ҳамда кимёвий препаратлардан йироқ бўлган усулни Сизларга сирини ўргатаман.

Помидор етиштирувчиларга маслахатлар.

Ассалому алайкум азиз мухлислар! Ўз томорқасида экин-текин билан шуғулланувчи деҳқонлар! Бугун Сизлар билан Помидор етиштирувчи мутахассисларнинг касалликларни олдини олиш ва ҳосилдорликни ошириш каби маслаҳатлари билан таништириб ўтаман.

Бодринг учун витамин Бомба, тез ўстирадиган озуқа.

Кўпинча, бодрингни бошланғич ҳосили юқори бўлиб, кейинчалик ҳосилдорлик пасайиб кетади. Бунинг сабаби, бодринг ҳосилдорликни бошланғич даврида тупроқдаги керакли ўғитлардан ва минераллардан фойдаланиб, кейинчалик ўғитли минераллар борган сайн камайиб етишмаслиги боис ҳосилдорлик пасаяди.

Уй шароитида Макадамия - Австралия ёнғоғи (дунёдаги энг қиммат ёнғоқ) кўчатини етиштириш.

Макадамия ёки ёнғоқлар қироли дастлаб Австралияда ўсган, маҳаллий аҳоли ўсимликни муқаддас деб билган. Табиий шароитда дарахт 15 м гача ўсиши мумкин, аммо бино ичида (хонада ёки иссиқхонада) ўстирилганда унинг баландлиги 3 м дан ошмайди.

Уй шароитида Фундук - ўрмон ёнғоғи кўчатини етиштириш.

Фундуқ Ўрмон ёнғоғида организмга керакли барча аминокислоталар, шунингдек B, А, С, Е, РР гуруҳлари витаминлари мавжуд. Фундуқдаги темир моддаси миқдори мол гўштдаги миқдоридан ҳам кўп. Фундуқ организмдан токсинлар ва шлакларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди, ундаги Taxol моддаси эса ўсимталарнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади.

Уй шароитида Дайкон - ок редискани етиштириш. #Daromad. #окредиска #янгиэкин

Дайкон ўсимлиги япон турпи ёки япон Дайкони (оқ редиска) деб аталувчи илдизли ўсимликидир, у турпдан фарқли ўлароқ, оқ рангда, узун илдизли ва мўътадил ҳидга эга. Ушбу навни қадимги даврда Хитойда ўсадиган турп навларининг Осиё гуруҳига мансуб пешона ўсимликдан кўпайтириш орқали олинган. Япон тилидан таржима қилинган Дайкон "катта илдиз" деган маънони англатади. Дайкон япон ошхонасининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, салатлар, шўрвалар, қайнатилган, қовурилган ва тузланган ҳолда ишлатилади.

Уй шароитида Ананас кучатини етиштириш. Кушимча даромад.

Уйда ананасни қандай қилиб етиштириш керак, шу тарзда мева етиштириш мумкинми?