June 18, 2020

Бодринг учун витамин Бомба, тез ўстирадиган озуқа.

Кўпинча, бодрингни бошланғич ҳосили юқори бўлиб, кейинчалик ҳосилдорлик пасайиб кетади. Бунинг сабаби, бодринг ҳосилдорликни бошланғич даврида тупроқдаги керакли ўғитлардан ва минераллардан фойдаланиб, кейинчалик ўғитли минераллар борган сайн камайиб етишмаслиги боис ҳосилдорлик пасаяди.

Бодрингни етарли даражада озиқлантириш учун мен Сизларга қимматбаҳо дори воситаларни сотиб олишни тавсия бериб ўтирмайман, аксинча, барчамизни кунлик рўзғоримизда ишлатиладиган маҳсулотлардан “Бомба” ўғитли минерал тайёрлаш сирини ошкор қиламан. Яъни Сизларга бугун мумкин бўлган энг содда ва самарали воситани айтиб бераман.

Бунинг учун бизга керак:

1). Бир литрли банка

2). 0,5 литр илиқ сув

3). 1 ош қошиқ хамиртуруш (дрожи)

4). 1 ош қошиқ шакар

Озуқа аралашмасини тайёрлаш учун уни илиқ сувга бир ош қошиқ хамиртурушни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Шундан сўнг, бир ош қошиқ шакар солиб аралаштирамиз. Мазкур суюқликни икки соатга қоронғи илиқ жойга қўямиз.

Икки соатдан кейин эритмани 10 литр тоза сувда яна аралаштиришимиз керак.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, қўшимча равишда юқорида тайёрлаган эритмамизга бодрингни яхши ўсиши учун калийли ўғит жуда кераклигини ҳисобга олиб, ярим челак ўтин кулини аралаштирамиз. Ана энди бизнинг бомбали озуқа эритмамиз тайёр бўлди. Ҳар бир бодринг кўчати тагига оддий суғоришдан сўнг тахминан 0.5 литр.дан қуйиб чиқамиз.

Ушбу бомба ўғитли озуқамизни бодринг тагига қуйиб чиққанимиздан сўнг 4 ёки 5 кун ичида бодрингиз ўсиши тезлашиб, ҳосилдорлик ошиб кетади.

Ушбу жараённи 3 хафтада бир марта қўллашни тавсия этамиз.

Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз комментариянгизни ёзиб қолдиринг. https://youtu.be/Tw3YVXDojgM

Эътибор учун раҳмат.