Помидорларнин куриб кетиши сабаблари ва унга карши самарали усул.
Ассалому алайкум азиз деҳқонлар ва томорқасида экин текин билан машғул юртдошлар!
Бутун Ўзбекистон – ҳаттоки қушни давлатларда мана бир неча йил давомида ўз томорқасида Помидор экинини экаётган инсонларнинг экини нобуд бўлиб, барча уринишлари самарасиз бўлмоқда.
Бунинг сабабларини биладиган мутахассислар эса, бу ҳақда биздай инсонларга сирини ошкор қилмасдан келмоқда.
Бугун ушбу сирни Сизларга ошкор қиламан.
Илгарлари пахта даласи куплиги ва ушбу далаларда куплаб биолабараториялар булганлиги, касалликларга ва зараркунандаларга қарши курашганлиги боис, аҳоли томорқаларига ҳам ўз таъсирини курсатган. Охирги йилларда пахта даласи камайиб бориши ва биолабараториялар сони кескин камайиб кетиши оқибатида томорқаларимизда касалликлар ва зараркунандалар купайиб кетган. Шу баробарида касалликларга жуда нозик ва сезувчан булган помидорларимиз биринчи зарбани курмоқда.
Шу сабабли, Помидор экишда 2 та нарсага эътибор қилишимиз керак, жумладан:
Биринчиси, Помидор касалланиб куриб кетиши бу Фитофтороз касаллиги. Бу касаллик Ўзбекистон бўйлаб ёйилиб кетган бўлиб, касаллик помидорларнинг томирлари замбуруғланиб, чиришга олиб келинади. Экилган помидорларимиз баҳор якунида ёғингарчилик кўпайганлиги ва экинларимиз май ойида ушбу касалликка чалиниб, томиридан чиришни бошлайди.
Шу сабабли, Агродуконларда сотилаётган “Фитоспарин.М” номли самарали дори билан помидорларимизни май ойи бошларида ва ҳар 3 хафтада бир марта оддий суғоришдан сўнг сув билан аралашмасини ярим литр билан ҳар бири тагига қуйиб чиқилса, касалликка чалинмайди.
Иккинчиси бу икта зараркунандалар. Булар ҳақида ҳозир қисқача айтиб ўтаман.
Диққат билан укинг. Биринчи зараркунанда ҳақида.
Интенсив ва органик ўстириш технологияларида кўпгина мамлакатлардаги деҳқонлар хавфли зараркунанда Помидор куясига дуч келиб, экин ҳосилини бутунлай йўқ қилиб юбориши мумкин.
Бугунги кунда зараркунанда Помидор куясини назорат қилишнинг ягона самарали воситаси йўқ. Мавжуд дори-дармонларнинг ҳеч бири зараркунандани бутунлай йўқ қила олмайди.
"Кон куя" номи (лот. Помидор куяси) ҳашарот личинкасининг ўсимликдаги нақшларга ўхшаш доғлар (маъданлар) қолдиради. Зарарланган барглар, куртаклар, поялар, гуллар, ҳатто ейилган жойларда мевалар бутунлай тухумлари ва у орқали қуртлари билан қопланади.
"Помидор куяси" учун таянч ўсимлик помидор ҳисобланади. Қулай иқлим зоналарида, озиқ-овқат ва табиий душманларнинг кўплиги билан, бу ҳашарот помидорнинг бутун ҳосилини йўқ қилиб, 100 фоиз йўқотишга олиб келиши мумкин, шунинг учун зараркунандаларга қарши кураш жуда муҳимдир. "Помидор куя" энг хавфли карантин ҳашаротлар бири сифатида дунё бўйлаб эътироф этилади.
Улар помидор экинларини етиштирмоқчи бўлган деҳқонлар учун муҳим зарар, ҳақиқий фалокат бўлади.
Эътибор беринг, помидорларимизни бир қараганимизда гуёки касалланган деб уйлаймиз. Бироқ йуқ, бу касаллик эмас, бу Помидор куяси 1 ойда минглаб тухум қуйиб купайиб кетиши оқибатида помидор экинларимизни 20 кунга бормасдан барчасини нобуд қилади.
Иккинчи зараркунанда бу Пахта ёки Кўсак қурти, яна уни Пахта чаноқ капалаклари деган номланган.
Пахта чаноқ капалаклари 14 кундан 26 кун давомида яшаб, кунига ўртача 25-30 та тухум қўяди. Улар ҳаёти давомида 300 ва 500 тухум орасида ётади. Ушбу зараркунанда помидор экинларидаги баргларига ва пояларига тухум қуйиб купая бошлайди. Шунингдек, нафақат помидор экинлари, ҳатто атрофдаги барча ўсимликларга ҳам тухумларини қўйиб чиқади.
Ушбу зараркунандалар бутун ёз фаслида 4-5 мартадан купайиб, Помидор новдаларини, баргларини ва гулларини пайхон қилишни бошлайди. Куз фасли келиши билан кусак куртлари ер тагига кириб томирлар билан озуқлана бошлайди ва у ерда пупага айланиб, эрта баҳоргача қишлайди. Баҳор фаслида яна капалакга айланиб, экинларни пайхон қилишга киришади.
Помидор куяси ва Кусак қуртига қарши кураш усули эса Бу қишлоқ жойларимиздаги фермерларнинг биолабараторияларда етиштирилаётган учар ҳашаротлардан бири трихограмма хашаротидир.
Уларни бундан бир неча ўн йиллар илгари қулланиб келинаётган трихограмма учар ҳашароти қишлоқ хўжалигида қўлланиб келинмоқда.
Май ойидан август ойигача турли ўсимликларда зараркунандалар пупат, жуфтлаш ва тухумларини қўя бошлайди.
Шу сабабли май ойларида трихограмма ҳашароти биолабараториялардан шиша банкаларда етиштирилаётгани боис, ўзингизни томорқангизга қўйиб юборсангиз барча зараркунандалардан холис буласиз ва Сизнинг помидорларингиз яна аввалгидек ривожлана бошлайди.
Томорқадаги трихограмманинг умри 2-5 кун. Тухумларнинг кўп қисми дастлабки уч кунда урғочи зараркунандаларнинг тухумини йўқ қилиб қўяди. Зараркунандаларнинг тухумларига, қуртларга қарши улар курашиб, яъни уларни чақиб, озиқланади.
Трихограмма ёрдамида маккажўхори, буғдой, арпа, нўхат, кунгабоқар, карам ва бошқа ўсимликларда паразитлик қиладиган 60 дан ортиқ ҳар хил зараркунандалардан маҳсулотлар ҳимоя қилиш мумкин.
Трихограммани биолабарторияларга бориб мурожат қилганингизда мутахассислар Томорқангизнинг катта кичиклигига қараб Сизга қанча миқдорда Трихограмма ҳашаротини бериш ва уни қандай ҳолатда томорқангизда кўпайтириш ҳақида ўзлари тавсия беришади.
Май ойидан бошлаб Трихограмма ҳашаротлари токи куз фаслининг охиригача Сизнинг томорқангизни турли зараркунандалардан ҳимоя қилади.
Мана азиз томошабинлар! Сизлар Помидор экини юртимизда нима сабабдан нобуд бўлиши ҳақида, яъни қандай касаллик юқуши ва зараркунандалар пайхон қилиши, уларга қарши қандай курашиш усули ҳақида билиб олдингиз.
Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз комментариянгизни ёзиб қолдиринг.https://www.youtube.com/watch?v=Suf3maR8_QM
Эътибор учун раҳмат.