June 28, 2020

Помидор етиштирувчиларга маслахатлар.

Ассалому алайкум азиз мухлислар! Ўз томорқасида экин-текин билан шуғулланувчи деҳқонлар! Бугун Сизлар билан Помидор етиштирувчи мутахассисларнинг касалликларни олдини олиш ва ҳосилдорликни ошириш каби маслаҳатлари билан таништириб ўтаман.

Кўп қуёш нури керак:

Помидорларни кўп қуёш нури тушадиган жойга экиш керак. Бундан ташқари, помидор тиғиз жойни ёқтирмайди, помидорларнинг ҳар бир кўчати масофасини 25 см дан кам бўлмаслиги керак.

Тўғри суғориш:

Помидорларни тўғри суғориш керак. Шуни эсда тутиш керакки, помидор остидаги тупроқ намлиги юқори бўлиши керак - камида 85%, лекин ҳаво намлиги тахминан 50-60% даражасида қолиши керак. Етарлича намлик помидорни кўпроқ сувли бўлишига олиб келади, бу дегани ширинроқ бўлади!

Илиқ сув:

Узоқ вақт қуёш нурида турган билан суғориш, энг самарали суғоришдир деб маслаҳат беришади мутаҳассислар. Суғориш жараёнида сувга бироз гўнг, яъни маҳаллий ўғит, яшил ўтлардан тайёрланган чиринди (бегона ўтлар) қўшиш жуда яхши.

Ўғитлар:

Помидорни ўғитлашда, уни экилган ниҳол даврида бир марта ўғитлаш керак ва ҳосилдорликка яқин қолгунга қадар танаффус қилиш керак. Гап шундаки, азотли ўғитларнинг кўплиги помидорни ривожланишини бироз секинлаштириши мумкин. Шу сабабли, помидор кўчати ривожланиб бўлиб, ҳосилга тайёргарлик кўриш арафасида бўлганда яна ўғитлаш зарур. Ўғитлашда энг яхши самара бу – бир челак сувга 4 томчи йод аралаштириб суғорилса, (хафтада 1 марта) ҳосиллар бироз олдинроқ пишади!

Сода (истеъмол содаси) ва ўтин кули:

Помидор ҳосилида ширин таъмли бўлишини истасангиз, ҳосилингиз шакилланаётган даврида ўтин кули (айниқса ғузапоянинг кули) эритмаси (10 литр сувга 1 коса кул аралашмаси) билан тўйинтириш тавсия қилинади. Ҳар бир кўчат тагига атиги 0,5 литр бундай эритмани қуйиш кифоя.

Помидорларнинг илк ўсиб бориб, ҳосилдорлик даврида ҳам яхши ривожланиши ва касалликка чалинмаслиги учун 1 ош қошиқ истеъмол сода ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ суюқ совун ва 3 дона аспирин (Ацетилсалици́ловая кислота́) таблеткасини илиқ сувга (қуёшда илиқланган) аралаштирилиб сепишингиз керак. Мазкур профилактикани 3 хафтада 1 маротаба ўтказиб туриш тавсия қилинади.

Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз комментариянгизни ёзиб қолдиринг.https://www.youtube.com/watch?v=ljNwTo-IvGU

Эътибор учун раҳмат.