June 27, 2022

БОДОМ КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ

Бодом уруғидан кўпайтирилади, аммо уруғидан кўпайтирилган бодомнинг навининг сифати яхши сақланмайди, шунинг учун маданий навларини пайвандлаш йўли орқали етиштириш лозим булади. Мевачиликда пайванд қилинишни талаб қилувчи ўсимликларни кўпайтириш учун, аввало пайвандтаглар етиштирилиши керак. Пайвандтаглар икки гуруҳга ажралади:
1. Генератив (уруғ пайвандтаглар).
2. Вегетатив пайвандтаглар.
Бодом учун уруғ пайвандтаглар. Ширин бодом учун оддий бодом яхши пайвандтаг бўлади. У асосан лалми сер шағал ва тошли тупроқда ўсади. Бухоро аччиқ бодоми ширин бодом учун паст бўйли пайвандтаг бўлади. У қурғоқчиликка жуда чидамли бўлиб, кўплаб илдиз бачкилар чиқаради, илдизлари узоқ яшамайди ва ўсимликлари қишдан барвақт уйғонади. Шафтолининг уруғ кўчати бодом учун кучли ўсадиган пайвандтаг ҳисобланади, лекин бодом 50 йил, шафтоли эса 20-25 йил яшагани учун шафтолини бодомга пайвандтаг сифатида тегишли текширишдан кейин эҳтиётлик билан тавсия этиш керак.
Клон пайвандтаглар. ГФ 677 клон пайвандтаг бодом ва шафтолини чатишмаси – гибридидан олинган. Бу энг кенг қўлланиладиган клон пайвандтагдир. Пайвандланганда бодом билан жуда яхши пайвандланиш кузатилмоқда. Ушбу илдиз бодомлар учун ҳар тарафлама муносиб пайвандтагдир.

Уруғларни сақлаш, стратификациялаш (қумлаш) ва экиш. Бодом кўчатини етиштириш учун танланган уруғлар тўлиқ пишиб етилган бўлиши керак. Кўчат етиштириш мақ­садида тайёрланган уруғлар ювилади, қуритилади ва қуруқ жойда сақланганидан кейин қумланади. Нам қум, ёғоч қипиқлари, перлит, вермикулит, мох ва бошқалар билан салқин жойда сақланади. Бодом уруғлари 1-5 °C ҳароратда 45-60 кун қумда ушлаб турилади. Бодом уруғларининг 1 қисмига 6-8 қисм қум аралаштирилади.

Уруғларни сақлаш, стратификациялаш (қумлаш) ва экиш. Бодом кўчатини етиштириш учун танланган уруғлар тўлиқ пишиб етилган бўлиши керак. Кўчат етиштириш мақ­садида тайёрланган уруғлар ювилади, қуритилади ва қуруқ жойда сақланганидан кейин қумланади. Нам қум, ёғоч қипиқлари, перлит, вермикулит, мох ва бошқалар билан салқин жойда сақланади. Бодом уруғлари 1-5 °C ҳароратда 45-60 кун қумда ушлаб турилади. Бодом уруғларининг 1 қисмига 6-8 қисм қум аралаштирилади.

Пайвандтаг кўчатзорига уруғлар кузда ёки эрта баҳорда экилади. Кузда экилганда уруғларни экиш нормаси 10-15% оширилади, чунки уруғларнинг бир қисми нобуд бўлиши мумкин. Бодом кўчатзорлари барпо этиш учун эгатлар 70 см оралиғида тайёрланади ва уруғлар ораси 10 см, чуқурлиги 6-8 см қилиб экилади. Уруғ экиш меъёри 1 гектар майдонга аччиқ бодом уруғи 160-450 кг, оддий бодомдан 240-500 кг уруғ сарф бўлади.

Пайвандлаш. Пайвандлаш олдидан кўчатзор албатта суғорилади ва танаси пастки бачки новдалардан тозалана­нади. Бодом июлнинг учинчи ўн кунлигидан сентябрнинг би­ринчи ўн кунлигигача, оддий «Т» - симон усулда куртак пай­ванд қилинади. Икки ҳафтадан сўнг пайванднинг тутган ёки тутмаганлиги аниқланади ва тутмай қолганлари бодомнинг пайвандтагга олдин уланган ўша нав куртаги билан қайта­дан пайвандланади. Кузда пайванд боғлами бир оз бўша­тиб қўйилади ва қиш давомида боғланма олиб ташланмай­ди. Келгуси йил эрта баҳорида кўчатнинг пайванд қилинган жойидан тепа қисми батамом кесиб ташланади. Тутмай қол­ган пайвандлар ўрнига янги ўсиб чиққан куртакларни қайта пайванд қилиш мумкин бўлади.

1-маданий ўсимликдан новда олиш ва новдадаги баргларни олиб ташлаш; 2-новдадан кесиб олинган куртак; 3-пайвандтагдан «Т»симон шаклни кесиш, куртакни жойлаштириш ва боғлаш

Келгуси йилнинг эрта баҳорида боғлам олиб ташланади. Кўчат тез ўсиши ва пай­ванд яхши тутиши учун кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш даврида гектарига 90 кг азотли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит со­линади. Куртакларнинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсиши­ни таъминлаш учун ёввойи шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган ниҳолларнинг бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, ўсиш даврини яхши тугаллайди.