July 17, 2020

Ширага қарши энг зўр самарали усул топилди.

Ассалому Алайкум! Томорқачи деҳқонлар!!! Бугун Сизларга ўзимнинг ўз томорқамда экилган экинларим устидан ўтказган синовлардан бирида ширага қарши энг яхши самара берадиган, энг асосийси арзон ва топиладиган махсулот ҳамда кимёвий препаратлардан йироқ бўлган усулни Сизларга сирини ўргатаман.

Ўз томорқамда ширага қарши бир неча синовлар ўтказганимда сўнги пайтларда Нашатир спирти ҳам ёрдам бермади. Чунки нашатир спирти аралашмасини баҳорда бошлаш керак эди. Бироқ вақтни бой бергандан сўнг, ёз фаслида шираларга қарши таъсир қилмай қўйди.

Ниҳоятда синовларим давомида шираларга қарши йўли топилди. Ширага қарши энг зўр самара бу Истеъмол содаси, йод ва кир совундир. Буларни барчасини аралашмаси билан мен барча ўсимликларга ёпишадиган шираларга қарши курашиб, натижада яхши самара берди, яъни ширалар батамом йўқолди. Энди қушни томорқада ҳам ширалар борлиги сабабли ширалар 1 хафтадан сўнг яна пайдо бўла бошлади. Шу сабабли, арзон махсулот бўлганлиги учун мен ҳар 4 кунда профилактика сифатида сепиб тураман.

Учаласининг аралашмаси билан томорқамда экинлардан ташқари дарахтлар ва гулларга қўлладим. Натижа аъло даражада.!!!!! Ширалар йўқолди!!! Шунингдек, Помидор ўсимлиги 3 йилдан буён касалликка чалиниб, чириб кетадиган булганди. Бу йил ҳам яна касалланиб, қуриб бошлаганда ушбу усулни қуллаганимдан сўнг помидорларим яна жонланди. Ҳозирги кунда ҳосилга кира бошлади.

Қаранг касалликдан заррача асар қолмади. Шунингдек, томорқада кўсак қурти, яъни пахта қурти пайдо бўлганди. Сода ва йод аралашасини сепгандан сўнг йўқолди.

Энди қўллаш усулига келсак!

5 литрли қуёшда турган илиқ сувга (хлорли кран суви булмасин) 2 ош қошиқ истеъмол содаси ва 4 ёки 5 томчи йод аралашмасини (йод дорисининг кўп қуйиб юборсангиз ҳечқиси йўқ) ҳамда 10 гр кир совун аралаштириб, кечқурун қуёш ботгандан сўнг яхшилаб сепиб чиқиш керак. Дарахтлар учун баъзида 3 ёки 4 ош қошиқ сода қўшиш мумкин.

Мана азиз дўстларим, ушбу аралашмани тайёрлаб, шира босган ёки касалланган экинларингизга қўллаб кўринг. Натижа албатта Сизни қувонтиради. Чунки Сиз ҳосил олиш умиди билан меҳнатингиз учун хафа бўлиб юрмайсиз, асинча ҳосилингиздан хурсанд бўлиб, барака топасиз.

Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз комментариянгизни ёзиб қолдиринг. https://youtu.be/CgF0sxz3bgk

Эътибор учун раҳмат.