Уй шароитида Фундук - ўрмон ёнғоғи кўчатини етиштириш.
Фундуқ Ўрмон ёнғоғида организмга керакли барча аминокислоталар, шунингдек B, А, С, Е, РР гуруҳлари витаминлари мавжуд. Фундуқдаги темир моддаси миқдори мол гўштдаги миқдоридан ҳам кўп. Фундуқ организмдан токсинлар ва шлакларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди, ундаги Taxol моддаси эса ўсимталарнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади.
Фундуқ ёнғоғидан дунё бўйича энг фойдали бўлган ёғ олинади. Ушбу ёғларни турли таомларга, салатларга ва медецинада даволашга ишлатилади. Ширинлик ишлаб чиқариладиган айниқса шоколад фабрикаларида фундуқ ёнғоғи қўшилган ширинлик юқори баҳоланади.
Ҳақиқий боғбон албатта ёнғоқдан фундуқ етиштиришга ҳаракат қилади. Унинг меваси энг тўйимли ҳисобланади. Унда фойдали хусусиятлар мавжуд. Фундуқ ёнғоқдан кейин иккинчи ўринда туради. Фундук етиштириш учун агротехника қоидаларига риоя қилиш ва тажрибали боғбонларнинг тавсияларига амал қилиб, ўзингизнинг минтақангизда етиштиришингиз мумкин.
Қандай қилиб фундуқ ёнғоқини экиш керак?
Фундуқ етиштиришнинг бир неча йўли мавжуд. Фундуқ ёнғоқини уй шароитида тувакда экишнинг усули энг осон. 1 метр квадрат бошига 50 ёнғоқ миқдорида уруғларни экишни мулжалланг. Уни 7-8 см чуқурликда тувакка экинг. Ушбу ёнғоқни экиш вақти куз фаслидир. Чунки, ёнғоқ қиши билан тупроқда бўлиб, эрта баҳорда униб чиқа бошлайди.
Экишдан олдин уруғларни 3-4 ой ичида қуйидагича стратификатция қилиш керак:
- Ёнғоқ 5 кун давомида сувга намланади.
- Нам қум ва ёнғоқнинг бир қатлами навбат билан идишга (ёғоч қути ёки пластик тувак) қуйилади ва шу билан ёнғоқларни қум билан аралаштириб юборади.
- Қувват ҳарорати + 2 ... +5 0 C бўлган хонага чиқарилади .
- Ёнғоқнинг ҳолатини вақти-вақти билан текшириб туринг, уларни 10-15 кун ичида 1 марта қум билан аралаштиринг.
- Қумнинг ёнғоққа нисбати 3: 1 бўлиши керак. Идишда кислород учун тешиклари бўлиши керак.
Фундуқлар экиладиган тупроқ ҳолати жуда оддий. Турли хил тупроқларда ўсиши мумкин. Асосий нарса шундаки, бу тупроқлар жуда лой, ботқоқ, шўр ва қуруқ қум бўлмаслиги керак.
Баҳорда Сиз эккан фундуқлар униб чиққач, тупроқ намлигига эътиборли бўлиб, парвариш қилинг. Фундуқ кўчати йил давомида 20-30 см.гача ўсиб тайёр кўчат бўлади. Оддий ёнғоқ каби кўчатдан очиқ ерга экилган фундуқ 4 йилда мевага киради.
Очиқ ер майдонига, яъни томорқага экилган ёш фундуқларни 2 ёки 3 йил давомида қишда совуқдан нобуд бўлишидан сақлаш жойиз. Яъни қиш келишидан олдин уни бирон бир мато билан ўраб қўйиш керак. Ҳосилга кирган фундуқлар қишни совуқларига чидамли бўлиб, совуқдан қўрқмайди.
Биргина Туркия, Греция, Италия, Озарбайжон, Абхазия, Грузия ва Хитой давлатларидан келтирилаётган кўчатлар нархи 40$дан 90$гача сотилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу ёнғоқ тури иқлими жуда мос келади.
Ушбу ёнғоқни кучли шамол бўлмайдиган ҳудудда етиштириш мумкин. Фундуқ ёнғоғига талаб катта бўлган бир пайтда қўшимча давромад сифатида кўчат етиштириш ёки қир адирли, тоғли, шамол кучли бўлмаган ҳудудда боғ яратиб катта даромад кўрса бўлади.
Агар бу ҳақда ўз фикрларингиз бўлса Томорқам ютуб каналидаги ушбу ҳақдаги видеода ўз фикрларизни комментарияга ёзиб қолдиринг. https://youtu.be/tuOFvssfLU0
Эътибор учун раҳмат.