Ходимнинг 2 йил олдинги меҳнат таътили бўйича кафолатланган ҳақи ундириб берилди
Балиқчи тумани, Шеробод МФЙда яшовчи фуқаро О.Рахмонов туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, тумандаги 14-ДМТТда 2019 йилда ишлаган даври учун тўловлар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаганлигидан норози бўлган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида О.Рахмоновга 2019 йил январ, февраль, март, апрель, май, июнь, июль, август ва сентябрь (касаллик варақаси бўйича ҳам) ойлари учун иш ҳақлари тўлиқ тўланганлиги, бироқ 2019 йил учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда таътил пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, бўлим томонидан 2021 йил 2 июль куни туман мактабгача таълим бўлимига О.Рахмонов билан амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширишни сўраб тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимномага асосан 2021 йил 6 июль куни туман мактабгача таълим бўлими томонидан О.Рахмоновга 2019 йил учун тўланмай қолган меҳнат таътили пули тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб банк пластик картасига йўналтирилди.