@baliqchi_adliya
6 posts

Юридик хизмат ходимини штат қисқарганлиги юзасидан лавозимидан озод қилинганлиги учун тўланмаган компенсация пуллари ундириб берилди

Балиқчи тумани мактабгача таълим бўлимида юристконсульт вазифасида ишлаб келган Х.Қорабоев туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрель кунги 75-сон буйруғи билан туман МТБларида юристконскльт штати қисқартирилганлиги ва мазкур буйруқ асосида туман МТБ томонидан 2021 йил 30 апрел куни 33-сонли буйруқ билан у билан тузилган меҳнт шартномаси бекор қилинганлиги, мазкур буйруқда ходимнинг компенсация пулларини тўлаб бериш ва ишлаган даври учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш белгиланган бўлсада, мурожаат кунига қадар унга компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигини маълум қилган.

Бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари давом этмоқда

Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг "Ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш ҳақида"ги 22-ум-сонли буйруғи ижроси юзасидан туман маданият бўлими ходимлари иштирокида, буйруққа илова қилинган "Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш" ҳақидаги Дастурнинг модулларида кўрсатиб ўтилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек соҳа фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил қилинди.

Ходимнинг 2 йил олдинги меҳнат таътили бўйича кафолатланган ҳақи ундириб берилди

Балиқчи тумани, Шеробод МФЙда яшовчи фуқаро О.Рахмонов туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, тумандаги 14-ДМТТда 2019 йилда ишлаган даври учун тўловлар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаганлигидан норози бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш юзасидан семинар-тренинглар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг топшириғига асосан жорий йилнинг 7-24 июнь кунлари ҳудудий тренерлар томонидан вилоятдаги сайлов участкалари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котибларига танланган номзодлар учун семинар-тренинглар ўтказилиши белгаланган.

Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери

Фермер хўжаликлари фаолиятида маъмурий буйруқбозликнинг ҳамон сақлаб қолинганлиги, айрим мансабдор шахсларнинг фермерлар ишига аралашуви оқибатида уларнинг чинакам қишлоқ хўжалиги ривожининг “драйвер”ларига айланишига тўсқинлик қилмоқда.

Балиқчи туманидаги давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан бошқарма бошлиғининг 2021 йил 4 февраль кунги 22-ум сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда давлат ташкилотларида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил қилиб келинмоқда. Навбатдаги ҳуқуқий маслаҳат курслари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Балиқчи тумани ирригация бўлимида ҳамда туман сув истеъмолчилар уюшмасида ташкил қилинди.