July 17, 2021

Юридик хизмат ходимини штат қисқарганлиги юзасидан лавозимидан озод қилинганлиги учун тўланмаган компенсация пуллари ундириб берилди

Балиқчи тумани адлия бўлими

Балиқчи тумани мактабгача таълим бўлимида юристконсульт вазифасида ишлаб келган Х.Қорабоев туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрель кунги 75-сон буйруғи билан туман МТБларида юристконскльт штати қисқартирилганлиги ва мазкур буйруқ асосида туман МТБ томонидан 2021 йил 30 апрел куни 33-сонли буйруқ билан у билан тузилган меҳнт шартномаси бекор қилинганлиги, мазкур буйруқда ходимнинг компенсация пулларини тўлаб бериш ва ишлаган даври учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш белгиланган бўлсада, мурожаат кунига қадар унга компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигини маълум қилган.

Балиқчи тумани адлия бўлими
Балиқчи тумани адлия бўлими

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 67-моддасида "Мехнат шартномаси:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (89-модданинг тўртинчи қисми);

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли;

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди);

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади..." деб белгилаб қўйилган.