July 8, 2021

Бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари давом этмоқда

Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг "Ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш ҳақида"ги 22-ум-сонли буйруғи ижроси юзасидан туман маданият бўлими ходимлари иштирокида, буйруққа илова қилинган "Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш" ҳақидаги Дастурнинг модулларида кўрсатиб ўтилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек соҳа фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил қилинди.

Балиқчи туман адлия бўлими
Балиқчи туман адлия бўлими

Маслаҳат курси давомида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳа фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига доир ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар юзасидан тайёрланган флаерлар тарқатилди.

Балиқчи туман адлия бўлими
Балиқчи туман адлия бўлими

Бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, бу орқали улар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Балиқчи туман адлия бўлими
Балиқчи туман адлия бўлими