April 16, 2021

Балиқчи туманидаги давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан бошқарма бошлиғининг 2021 йил 4 февраль кунги 22-ум сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда давлат ташкилотларида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил қилиб келинмоқда. Навбатдаги ҳуқуқий маслаҳат курслари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Балиқчи тумани ирригация бўлимида ҳамда туман сув истеъмолчилар уюшмасида ташкил қилинди.

Балиқчи туман адлия бўлими

Иштирокчиларга давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси ва мажбурий меҳнат учун жавобгарлик масалалари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. иш вақти, дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, қўшимча кафолат ва имтиёзлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга оид қонунчилик юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Балиқчи туман адлия бўлими

Шунингдек, соҳа фаолиятига оид қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2021 йилдаги "Cувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 174-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2021 йилдаги "Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 199-сон қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳуқуқий маслаҳат курслари сўнгида иштирокчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгаришлар бўйича тайёрланган флаерлар тарқатилди.

Балиқчи туман адлия бўлими

Балиқчи туман адлия бўлими