August 12, 2020

Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилади

“Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4799-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “The International Company for water and power projects” (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди.

📝 Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

✅ Қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

➡️ Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.

🔰 Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

👉 кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

👉 Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot