Бекзод Нишонов
@bekzod_nishonov
69 posts

“Xususiy mulk daxlsiz va davlat himoyasidadir” mavzusida targ'ibot tadbiri o'tkazildi

Sir emaski, joriy yilning 15-avgust kunidan 15-sentyabr kuniga qadar barcha adliya organlarida “Xususiy mulk daxlsiz va davlat himoyasidadir” aksiyasi o‘tkazilmoqda. Ushbu aksiya doirasida adliya xodimlari tomonidan joylarda uchrashuvlar o'tkazilib, aholi va tadbirkorlarga mulk huquqlari bo‘yicha batafsil tushuntirishlar berilishi bilan birga sohaga oid qonunchilikdagi yangiliklar bo'yicha targ‘ibot tadbirlari amlaga oshirilib borilmoqda.

Аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрни бор.

Бугунги кунда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга бўлган шароитда умргузаронлик қилмоқдамиз ва ҳатто ҳозирда хотин-қизларга берилган имтиёз-имкониятлар ҳар қачонгида яхшироқ десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимиз ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлида дадил одимлаб борар экан, хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, барча қонун ҳужжатларимизга асос ҳисобланмиш Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Жиноят Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси...

Комиссиянинг қароридан норози бўлган фуқаролар ҳақ деб топилдилар

Ғиждувон тумани Халқобод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.М. ҳамда Ғиждувон тумани Ғавшун МФЙда яшовчи фуқаро А.А.лар туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғиждувон туман бўлимига имтиёзли ёшга доир пенсия тайинлаш юзасидан қилган мурожаатлари пенсия тайинлаш комиссиясининг қарорлари билан рад қилинганлигидан норози бўлиб амалий ёрдам беришни сўраганлар.

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди (http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/31743/).

Намунали фуқаролар йиғини ходимига санаторийга бепул йўлланма берилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди (485-сон, 14.08.2020 й.).

ОДИЛ СУДЛОВ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ!

Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда суд ҳокимиятининг ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга олиб чичиқлмоқда десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, сўнгги йилларда амалга оширилган ишларга назар соладиган бўлсак, ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланганлигини, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари...

Олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (480-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (477-сон, 12.08.2020 й.) билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

2021 йилдан бошлаб ирригация объектларини қуриш бўйича янги тартиб ўрнатилади

“Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4801-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

Кимё ва биология бўйича миллий сертификатга эга ўқувчилар ОТМга киришда тестдан озод бўлади

“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.