“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади
“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (461-сон, 04.08.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:
👉 врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
👉 бошқа ходимларга – 500 минг сўм.
Шунингдек, қарор билан коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди
🏥 Қарорга (https://t.me/huquqiyaxborot/7763) мувофиқ, коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидагича бириктирилди:
👉 Ўзбекистон гимнастика федерациясининг “Универсал” спорт мажмуасидаги 750 ўринли - ИИВнинг марказий госпиталига;
👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринли - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;
👉 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Назарбек” соғломлаштириш масканидаги 350 ўринли - Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ;
👉 Ёшлик спорт мажмуасидаги 520 ўринли - ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;
👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонидаги 1000 ўринли, Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 250 ўринли, Олимпия захиралари спорт саройидаги 500 ўринли - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot