July 14, 2020

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (437-сон, 10.07.2020 й.).

🔰 Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади:

👉 экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, шунингдек, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш;
👉 мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш;
👉 агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
👉 ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш.

☑️ Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 660-сон қарори (https://lex.uz/docs/4470246) ўз кучини йўқотди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot