Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–630, 24.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Қонунга мувофиқ, инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.
🏢 Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
☑️ Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
📌 Қонунга кўра, инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
💰 Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.
🔰 Қонунга асосан, инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:
🔻маҳсулотга оид инновациялар;
🔻жараёнга оид инновациялар;
🔻маркетингга оид инновациялар;
🔻ташкилий инновациялар.
✅ Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot