July 25, 2020

НОҚОНУНИЙ ҲОКИМ ҚАРОРИ 9 ЙИЛДАН СЎНГ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Бухоро вилоят бўлими Жондор туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Жондор туман ҳокимининг 25.10.2010 йилдаги 384-сон қарорининг қонунийлигига баҳо беришни сўраган.
Шунга кўра туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимининг қарори қонунийлиги ўрганилганда қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:
Жондор туман ҳокими томонидан 25.10.2010 йилда "1993 йил 7 майдаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига асосланиб "Қýмсултон" кўлига Давлат буюртмахонаси мақомини
бериш ҳақида"ги 784-сон қарор қабул қилинган. Ушбу қарорнинг муқаддимасида қарор қабул қилинишида асос қилиб, 1993 йил 7 майда қабул қипинган Қонун хамда Бухоро вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг хати асос қилиб кўрсатиб ўтилган.
Бироқ 1993 йил 7 майдаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2004 йил 3 декабрдаги Қонун орқали янги таҳрирда қабул қилинган.
Шунингдек, туман ҳокимининг мазкур қарори билан 4900 гектарлик ҳудуд, шундан 2711 гектар ер майдони Жондор тумани ҳудудида қолган Олот ва Бухоро туманларига қарашли бўлсада ажратиб берилган.
Бинобарин, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк) ҳамда вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк ташкил этиши, 8-моддасида эса Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши давлат мулкини чегаралаш натижасида ўзига берилган ёки қонунларга мувофиқ ўзи сотиб олган объектларга нисбатан мулкдор ваколатларини тўлиқ амалга оширади, деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни ионбатга олиб туман адлия бўлими томонидан Жондор туман ҳокимлигига Қонун ҳужжатларини бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва туман ҳокимлигининг 25.10.2010 йилдаги 784-сонли қарори бекор қилинди.


ИФТИХОР ЭРГАШЕВ, Жондор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси