August 17, 2020

Намунали фуқаролар йиғини ходимига санаторийга бепул йўлланма берилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди (485-сон, 14.08.2020 й.).

📊 Низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ҳар ярим йиллик якуни бўйича рейтинг баҳоланади.

🏢 Баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

✅ Фуқаролар йиғинлари фаолиятини баҳолашда фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилади.

🔎 Маҳаллада эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижаси баҳолаш кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

🔰 Баҳолаш натижаларига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

👉 ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади;

👉 йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot