ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС
Коронавирус пандемияси бутун дунёда миллионлаб одамларнинг ишсиз қолишига сабабчи бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак чет давлатлардан қайтган мигрантлар, хусусий секторда иш соатларининг қисқариши бошқа сабаблар натижасида турли вилоятларимизда норасмий фаолият юритиб даромад кўраётганлар кўпайиб бормоқда. Халқаро экспертларнинг фикрича бутун дунёда 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги меҳнат бозори учун кутилганидан кўра аянчлироқ келиши, ушбу даврда 500 млн.га яқин иш ўрни йўқотилиши мумкин. Турли давлатларда ишсиз фуқароларнинг иш билан бандлигини қўллаб-қувватлаш учун турли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда карантин чеклови жорий қилиниши муносабати билан аҳолини қўллаб қувватлаш мақсадида 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланди, уларнинг сони ҳозирда 600 минг кишидан ошди.
Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ижтимоий соҳага жумладан, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун ишсиз, кам таъминланган, оилаларга маблағ ажратилмоқда.
Бундан ташқари, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинди.
Дарҳақиқат, кўкламнинг дастлабки ойларидан буён пандемия туфайли аксарият фуқароларимиз кундалик даромадидан айрилиб иқтисодий танг вазиятга тушиб қолишди бироқ ҳаёт давом этмоқда. Вазиятни яхши англаган ҳолда юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун қатор ижобий енгилликларни яратди десак, муболаға бўлмайди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагича тартиб жорий этилди:
Рақамлаштиришнинг рўйхатга олиниши
- ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинди;
Ижтимоий солиқдан ижтимоий ҳимояга
- ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.
Энди «Бизнес навигатор» ахборот тизими орқали тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш; кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш; тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш; тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш мумки бўлади ва буларнинг барчаси электрон тарзда амалага оширилади.
Шунингдек, қарор билан ўзини ўзи банд қилиш фаолият турлари ҳам кенгайди ва бу билан энди янги фаолият турларига ҳам имтиёзлар жорий этилишини англатади.
Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
Карантин тартиби давомида уйда қолинг, ўзини ўзи банд қилиш имконияти, имтиёзларидан фойдаланинг, ўзингиз ва яиқнларизни асранг!!!
ШОҲРУХ САИДОВ, Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси