August 14, 2020

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди

“Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4802-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

📌 Марказнинг асосий вазифаларидан бири ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказишдир.

💼 Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

☑️ Қарор билан Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

✅ Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

🧾 Қарорга кўра, Имом Мотурудий номидаги халқаро стипендия хорижий тадқиқотчилар ва изланувчилар учун таъсис этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot