July 25, 2020

Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари белгиланди

Ҳукумат қарори (451-сон, 23.07.2020 й) билан Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

❕ Регламент болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва сотиш талабларини белгилайди.

☑️ Регламентга мувофиқ:

👉 болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятига эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак;

👉 электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак;

👉 озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади;

👉 ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди;

👉 фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;

👉 уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шарт.

❗️Мазкур регламент расман эълон қилинган кундай бошлаб 12 ой ўтгандан кейин амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot