ОДИЛ СУДЛОВ ИНСОН МАНФААТЛАРИНИНГ ГАРОВИ
Замон шиддаткор, барча воқелик тезлик билан ўзгармоқда, ҳеч бир жараён муқим бир жойда эмас. Бугунги кун, бугунги “теша тегмаган” янгиликлар, эртага тарихимизнинг бир бўлагига айланади. Давр ўзгаришига монанд равишда ислоҳотлар ҳам ўзгариб, янгиланиш талаб талаб этилмоқда.
Мамлакатимизда “Халқ манфаатлари-ҳамма нарсадан устун” тамойили асносида олиб борилаётган ислоҳотлар эса барчани бирдек ҳаракатга келтириши, фуқароларни эртанги кунига ишонч билан яшашга ундаши, албатта ижобий натижаларлан дарак!
Сўнгги йилларда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳаси қолмадики ислоҳотлар шабадаси кириб бормаган. Яқинда Президентимизнинг ташаббуси билан судлар тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилган фармони мазкур соҳада муҳим ўзгаришлар содир бўлишидан дарак бермоқда. Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида юртбошимиз фармони бу соҳада ҳам навбатдаги туб бурилишни ясади. Бу ўзгаришларни амалга оширишдаги илк қадам юртбошимизнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифалар бўлиб, кўзда тутилган ўзгаришларнинг аксари 2021 йилнинг бошидан бошлаб амалга киритиилиши мўлжалланмоқда.
Фармонга мувофиқ ҳудудий умумюрисдиксия судлари - вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилади. Бу билан энди вилоят даражасида судлар комплекслашади дейиш мумкин. Бў ўз навбатида фуқароларга ўз мурожаатларини етказишда сасоларлик ва бюрократияни йўқ қилишга имкон бериши билан аҳамиятлидир.
Энди маъмурий-ҳуқуқбузарликларни ҳам жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиқади.
Ихтисослаштирилган судларни ташкил этиш маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш ва бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши белгиланди. Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судлари тугатилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этилади.
Шунингдек, фармон билан қуйидаги ўзгартиришлар амалга оширилмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш;
- суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;
- жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;
- туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;
- туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;
- апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;
- давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
- прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;
- қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.
Мазкур Фармон билан судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш; судьялар ва суд ходимларининг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари, судларнинг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада кенгайтириш ҳамда
2021-2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш юзасидан ҳам чора-тадбирлар белгиланган.
ШОХРУХ САИДОВ, Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси