Профессионал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби белгиланди
"Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Ҳукумат қарори (466-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди.
📌 Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, профессионал таълим меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда "Ҳаёт давомида таълим олиш" принципи асосида таълим олишга мўлжалланган.
🏢 Профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда амалга оширилади.
☑️ Ушбу таълим муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш Ҳукумат томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
✅ Нодавлат профессионал таълим муассасалари белгиланган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан ташкил этилади.
❕Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари профессионал таълим муассасаларининг муассиси бўлиши мумкин.
🏫 Коллежлар ва техникумларда кундузги, сиртқи ва кечги таълим шакллари жорий этилади.
👨🎓Профессионал таълим муассасаларида қоидага кўра, гуруҳларда камида 12 нафар ва кўпи билан 30 нафар ўқувчи бўлади.
📋 Таълим дастурларини муваффақиятли битирганларга давлат намунасидаги диплом берилади.
💼 Диплом олинган билим, кўникма ва малакаларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot