April 3, 2025

Жаннатга йўлни қандай топиш мумкин?

Ваъда қилинган Жаннат қаерда бўлади?
21-сурада, «Анбиё» («Пайғамбарлар»), 105-оятда шундай дейилади:
«Дарҳақиқат, Таврот (Забур)дан кейин, эслатма (зикр)да: “Ерга Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар”, деб ёзиб қўйганмиз».

39-сурани, «Зумар» («Гуруҳ-гуруҳ»), 73 ва 74-оятлари билан солиштиринг.

Ҳа, бундан асрлар аввал Забур 37:29 да ҳам ваъда қилинган Жаннат ерда бўлиши айтилган: «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди».

ЖАННАТ ҲАЁТИ

Бундан ташқари, Муқаддас Китобда Жаннатда ҳаёт қандай бўлиши ҳақида ҳам айтилган.

• Одамлар ва ҳайвонлар тинч-тотув яшайдилар:

«Бўри қўзи билан тинч-тотув яшайди, улоқ қоплон билан ётади. Бузоқ, шер ва бўрдоқи мол бирга юради. Уларни ёш бола етаклайди» (Ишаё 11:6).
«Бўри билан қўзи бирга ўтлайди, шер ҳўкиз каби сомон ейди, илоннинг емиши тупроқ бўлади. Бутун муқаддас тоғимда улар ҳеч кимга зарар ҳам, зиён ҳам етказмайди»,— демоқда Яҳова» (Ишаё 65:25).

• Энди уруш ва зўравонлик бўлмайди:

«У халқлар орасида ҳакам бўлиб, кўплаб халқларга оид масалаларни ҳал қилади. Улар қиличларини омочга, найзаларини ўроқга айлантиради. Халқ халқга қарши қилич кўтармайди, улар жанг қилишни бошқа ўрганмайди» (Ишаё 2:4).
«У ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради. Камонларни синдириб, найзаларни парчалаб ташлайди. Жанг араваларини оловда ёндириб юборади» (Забур 46:9).

• Бутун инсоният севги билан бирлашади:

«Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир» (1 Юҳанно 4:8).

• Ҳамма учун мўл-кўл озиқ-овқат ва яхши уйлар бўлади:

«Улар уйлар қуриб, бу уйларда яшайди... Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди...» (Ишаё 65:21, 22).
«Замин ўз ҳосилини беради, Худо, бизнинг Худойимиз бизни баракали қилади» (Забур 67:6).
«Сен қўлингни очиб, Ҳар бир тирик жоннинг истагини қондирасан» (Забур 145:16).

• Касаллик ва ўлим бўлмайди:

«Ўшанда Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди» (Ваҳий 21:4).

• Ўликлар тирилади:

«Бунга таажжубланманглар, чунки шундай вақт келяптики, мозорларда бўлган ҳамма унинг овозини эшитиб чиқади» (Юҳанно 5:28, 29).

Муқаддас Китоб ўзгартирилмаганми?

Қодир Тангри бундай бўлишига йўл қўймас эди.

Қуръонда шундай дейилади: «Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ!» (6-сура, «Анъом» [«Чорва»], 34-оят).

Муқаддас Китобда ҳам худди шу нарса айтилган: «Майса қурийди, гул сўлийди, Худойимизнинг каломи эса абадий қолади» (Ишаё 40:8).

Баъзилар Худонинг Каломини ўзгартиришга ҳаракат қилишган, лекин бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Масалан, 1 Юҳанно 5:7 га қуйидаги сўзлар қўшиб қўйилган эди: «Осмонда — Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ, ва Улар учовлари бирдир».

Бу сўзлар Муқаддас Китобнинг қадимий қўлёзмаларида учрамайди. Улар кейинчалик уч Худодан иборат нотўғри таълимотни қўллаб-қувватлаш учун қўшилган. Бироқ олимлар бу сўзлар сохта эканини биладилар ва замонавий Муқаддас Китоб таржималарида улар чиқариб ташланган.

Бугунги кунда музейларда Қуръондан 400–500 йил аввал ёзилган кўплаб Муқаддас Китоб қўлёзмалари сақланмоқда. Ҳозирги Муқаддас Китоб матни қадимда Худо илҳомлантирган ҳолда ёзилган матндан фарқ қилмаслигини кўриш мумкин.

10-сура, «Юнус» («Юнус»), 94-оят билан солиштиринг: «Агар сенга нозил қилган нарсамиз борасида шубҳанг бўлса, сендан олдин Китобни ўқиётганлардан сўра».

МУҚАДДАС КИТОБ ҲАҚИДА НИМА БИЛИШИМИЗ КЕРАК?

• Худо ягона, ҳақиқий ва Қодир Тангридир, Унга тенг келадигани йўқ

«Тингланг, эй Исроил халқи: Аллоҳимиз Яҳова — танҳо Яҳовадир» (Қонун 6:4)
«Исроил шоҳи ва Халоскори Яҳова,Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Биринчиси ҳам, охиргиси ҳам Менман. Мендан бошқа Худо йўқ» (Ишаё 44:6).

• Худо аёлга уйланиб, фарзанд кўрган деб ўйлаш мантиқсизликдир

«Ҳаёт манбаи Сендадир, Сенинг нуринг туфайли биз нурни кўра оламиз» (Забур 36:9)
«Тонг юлдузлари биргаликда қувончдан ҳайқирганда,Тангрининг жамики ўғиллари ҳайқириб олқиш айтганда, сен қаерда эдинг?» (Аюб 38:7).
«Хенан Энўшнинг, Энўш Шиснинг, Шис Одаматонинг, Одамато Худонинг ўғли эди» (Луқо 3:38).
«Сўнг Худованд Яҳова ернинг тупроғидан одамни яратиб, бурнига ҳаёт нафасини пуфлади ва одам тирик жон бўлди» (Ибтидо 2:7).

• Муқаддас Китоб ҳар қандай бут ёки инсон олдида сажда қилишни қаттиқ қоралайди. Ибодат фақат Худогагина қаратилиши керак

«Исо эса: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Чунки Муқаддас Ёзувларда: “Аллоҳинг Яҳовага сажда қил, биргина Унга муқаддас хизматни адо эт”,— деб айтилган»,— деди» (Матто 4:10).
«Ўзингиз учун фойдасиз худоларни ясаманглар, юртингизда сажда қилиш учун ўйма тасвир, муқаддас тош ёки тошдан ясалган шакл ўрнатманглар. Мен Тангрингиз Яҳоваман» (Левилар 26:1).
«Уларнинг бутлари кумуш ва олтиндан ясалган, Одам қўлларининг маҳсулидир. Бутларининг оғизлари бор-у, аммо гапира олмайди, Кўзлари бор-у, аммо кўра олмайди. Қулоқлари бор-у, лекин эшита олмайди, Бурунлари бор-у, лекин ҳидлай олмайди. Қўллари бор-у, бироқ ушлай олмайди, Оёқлари бор-у, бироқ юра олмайди, Бўғизларидан ҳеч қандай товуш чиқмайди. Бутларни ясаганлар» (Забур 115:4–8).

• Худо — бутун инсониятнинг Тангриси, ва Унинг Каломи эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқиб ўрганиши учун ёзилган

«Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги барча халқлар барака топади, чунки сен Менинг айтганларимга қулоқ солдинг» (Ибтидо 22:18).
«Чунки У ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди» (1 Тимўтий 2:4).
«Хулласи калом, ҳар бирингиз ўз хотинингизни ўзингизни севгандай севинг. Хотин эса эрини чуқур ҳурмат қилсин» (Ефесликлар 5:33).

• Худонинг ваъда қилган Жаннатига кириш бизнинг келиб чиқишимиз ёки ота-онамиз қандай динга эътиқод қилганига боғлиқ эмас

«Бутрус шундай деб сўз бошлади: «Енди тушундим, Худо юзхотирчилик қилмас экан. Аммо Ундан қўрқиб, тўғри йўл тутган ҳар бир кишини У миллатига қарамай қабул қиларкан» (Ҳаворийлар 10:34, 35).
«Шундан кейин қарадим-у, ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган, ҳеч ким санай олмайдиган улкан оломонни кўрдим. Улар узун оқ кийимда, қўлларида палма новдаларини ушлаб, тахт ва Қўзининг қаршисида туришарди. Улар баланд овозда шундай дея хитоб қилишарди: «Нажотимиз учун тахтда ўтирган Худойимиздан ҳамда Қўзидан қарздормиз» (Ваҳий 7:9, 10).

• Муқаддас Китоб тафаккур қилишни рағбатлантиради ва жоҳилликка қарши туради

«Агар заковат тилаб нола қилсанг, ақл-идрок сўраб ҳайқирсанг, уни кумуш излагандай излаб, яширин хазинадай қидирсанг, Яҳовадан қўрқиш нималигини тушуниб, Худо ҳақида билимга эга бўласан. Зеро, доноликни Яҳова беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади» (Ҳикматлар 2:3–6).
«Ей Яҳова, қоидаларингга риоя этишни менга ўргат, умримнинг охиригача уларга амал қиламан. Менга фаҳм-идрок бер, токи қонунингни бажарай, бутун қалбим билан унга амал қилай» (Забур 119:33, 34).

БИЗ ХУДОНИНГ ЖАННАТИ АРАФАСИДА ТУРИБМИЗ — БУНГА ҚАНДАЙ ИСБОТ БОР?

Келажакни фақат Тангримиз билади, ва У Ўз Каломида Жаннат яқинлашаётганини кўрсатадиган баъзи воқеаларни олдиндан башорат қилган. Қуйидагилар шулар жумласидандир:

• Урушлар, зилзилалар, эпидемиялар ва очарчилик

«Исо уларга шуларни ҳам айтди: «Халқ халқга қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Кучли зилзилалар юз беради, бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги ҳамда ўлатлар бўлади. Шунингдек, одамлар қўрқинчли нарсаларни ва осмондан тушган аломатларни кўришади» (Луқо 21:10, 11).

• Ноҳақлик ва қонунсизликнинг кўпайиши

«Қонунсизлик кўпайиши туфайли, кўпчиликнинг севгиси совийди» (Матто 24:12).

• Ўзини ўйлаш, ота-онага итоацизлик, диний риё

«Аммо шуни билгинки, охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, кеккайган, куфр сўзларини айтувчи, ота-онага итоациз, ношукур, садоқациз, меҳрсиз, муросасиз, туҳматчи, ўзини тута билмайдиган, шафқациз, яхшиликдан нафратланадиган, сотқин, ўзбошимча, мағрур, Аллоҳни эмас, айш-ишратни севадиган бўладилар. Ўзларини художўй қилиб кўрсатишади-ю, амалда эса бунга риоя қилишмайди. Бундайлардан қоч» (2 Тимўтий 3:1–5).

Сиз бугунги кунда ушбу башоратларнинг амалга ошаётганини кўряпсизми?

ХУДОНИНГ ЖАННАТИДА ЯШАШНИ ИСТАСАК, НИМА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК?

Биз Худонинг Каломини ўрганишимиз керак, чунки бу билим яширин хазиналарга қиёсланган

«Уни кумуш излагандай излаб, Яширин хазинадай қидирсанг, Яҳовадан қўрқиш нималигини тушуниб, Худо ҳақида билимга эга бўласан» (Ҳикматлар 2:4).

Бундан ташқари, биз ўрганаётган нарсаларимизни ҳаётимизда қўллашимиз лозим, чунки Яратувчи шундай деб буюради: «Мана йўл, шу йўлдан юринг» (Ишаё 30:21).

Батафсил маълумотни “Ҳаётдан тоабад завқланинг!” бепул интерактив курсидан олишингиз мумкин.

Муқаддас Китоб тадқиқлари сизнинг шароитингизга мослаштирилган. Улар сиз учун қулай вақтда ва қулай шаклда (шахсан ёки видео ҳавола орқали) амалга оширилади.

Битта дарс 10 дақиқадан бир соатгача ёки ундан кўпроқ давом етиши мумкин (сизнинг хоҳишингизга қараб). Тренинг охирида имтиҳонлар ёки мажбуриятлар йўқ. Қўлланма 60 та дарсни ўз ичига олади ва сиз ўзингизни қизиқтирган мавзуни танлашингиз мумкин.

Ушбу қизиқарли, интерактив курс сизга ҳаётдан тўлиқ завқланиш учун Муқаддас Китобдаги доноликни қандай қўллашни ўрганишга ёрдам беради!